Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларга машина ҳайдашни ўргатиш

11:14 / 04.11.2016 | Shuhrat | 6392

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бир оз олдин шу сайтда “аёлларга машина ҳайдаш жоиз эмас” дeб ёзилган жавобни ўқидим. Қариндошларимиз орасида автомактаб ўқитувчилари ҳам бор. Табиийки бугунги кунда юртимиздаги автомактабларда аёллар ҳам машина ҳайдашни ўрганишмоқда. Шу жавобдан кeлиб чиқиб аёлларга машина ҳайдашни ўргатиш ҳам жоиз эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида машина бошқаришни ўрганиш ва ўргатиш мубоҳ ишдир. Аёл кишини машина бошқаришини фойдали томонлари бўлгани каби, зарарли томонлари ҳам жуда кўп. Бу ҳеч кимга сир эмас. Бу ишни аёллар хулқига сезиларли даражада салбий таъсири бор. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ бизнинг шароитимиздан келиб чиқиб, аёлларни машина бошқаришларини маъқул кўрмаганлар. Қолаверса устоз шогирд аёл билан машинада ёлғиз қолса жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлларнинг ҳар қандай бегона эркак билан, ҳатто эркак қариндоши билан ҳам ёлғиз қолишини ман қилганлар. Фақат ёнида маҳрами бўлсагина, бир жойда бошқалар билан бирга турсагина жоиз. Имом Термизий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёлларнинг олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қонингизда юради», деганлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, маҳрами йўқ аёл билан холи қолмасин, акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади», деганлар. Агар номаҳрам эркак ва аёл бирга қолсалар, ҳеч бўлмаганда бошқаларда шубҳа туғилади, турли гап-сўзлар кўпаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat