Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли масалалар юзасидан

00:00 / 23.02.2010 | eski savollar | 1908
Ҳурматли Шайх хазратлари, аввало барча қилаётган ҳайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бо'лсин ва бизни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган ишларингиз учун сизни улуг' ажрлар ила мукофотласин, иншааллоҳ. Ҳазрат, сизнинг китобларингиз ва дискларингиз орқали о'зимиз учун жуда ҳам ко'п фойдалар олдик ва олишда давом этамиз, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз туфайли биз муаллифлик ҳуқуқи, унинг бузилиши гуноҳ эканлиги ва ҳаромга олиб бориши ҳақида о'зимиз учун ко'п фойдали ма'лумотлар олдик, алҳамдулиллаҳ. Сизга яна шу борада бир савол ила мурожаат этмоқчиман. Мен сизнинг ''Ҳикматли дунё" дискингизни сотиб олдим дейлик. Лекин диск о'з табиатига ко'ра тез бузилиши, я'ни эшитилаверса тез орада яроқсиз ҳолатга келиб қолиши бор гап (я'ни чизилиши, ёруг'лик тасирида бузилиши мумкин). Бундай ҳолат ачинарли албатта, лекин бу дискнинг ҳусусияти, уни о'згартиришнинг имкони ҳозирча бизга ма'лум эмас. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун сотиб олинган дискдан битта нуша олиб, оъша нушани эшитиб, аслини беркитиб қоъйсам, қачонки бу нуша бузилса, уни ташлаб юбориб, яна асл нушадан бир нуша олиб фойдалансам боъладими ? Бунда асл нуша фақат ва фақат арҳив копияси вазифасини оътайди ва ундан эшитиш мақсадида фойдаланилмайди. Нуша эса фақат ва фақат бир дона боълади ва ундан фақат ва фақат мен – яъни дискни сотиб олган одам фойдаланаман. Бундан ҳеч қандай тижорат мақсадларини коъзлаганим ёъқ (Аллоҳ асрасин!!!). Фақат бир дискни қайта-қайта сотиб олишдан оъзга чора борми деган мулоҳаза ҳолос… Бундай савол беришимнинг сабаби, коъпчилик литсензион программаларда ҳам шунга руҳсат ва ҳаттоки тавсия (!!!) бор. Яъни ҳар эҳтимолга қарши битта арҳив копия олиб қоъйинг, дейилган. Ҳаттоки “ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА” ги қонуннинг “12-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларидан эркин нусха олиш ва уларнинг адаптацияси” да ҳам “ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси нусхасини, ушбу кўчирма нусха архив мақсадларигагина мўлжалланган тақдирда ва қонуний тарзда олинган нусхани алмаштириш учун керак бўлиб қолган (ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг асл нусхаси йўқолиб қолган, йўқ қилинган ёки яроқсиз ҳолга келган) тақдирда ўзлари тайёрлашга ёки тайёрлаш учун топшириқ беришга. Бунда ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг кўчирма нусхасидан юқорида айтиб ўтилган мақсадлардан бўлак мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас ва ЭҲМ учун яратилган ушбу дастурдан ёки маълумотлар базасидан бундан буён фойдаланиш қонуний бўлмай қолса, улар йўқ қилиниши лозим” дейилган экан (ҳттп://узраап.уз/уз/сеътион.съм?сеътионИд=2798&амп;ъонтентИд=4326). Лекин буларнинг барчаси компютер дастурларига тегишли, мен эса сизнинг аудио - видео дискларингиз ҳусусида савол бермоқчиман. Мана шундай ҳолатларда, яъни дискнинг бузилишини олдини олиш мақсадида дискларингиздан фақат ва фақат оъзим учун бир дона эҳтиёт нушаси олиб қоъйишимга руҳсат берасизми ? Агар руҳсат ёъқ боълса, менга бир оғиз гапингиз кифоя, ҳар қандай шароитда ҳам уларни қайта-қайта сотиб олишга тайёрман. 2. Ҳазрат, агар адашмасам 2009 йилда сизнинг “Иймон” деб номланган китобингиз яна нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Бу нашрдан чиққан китоб, аввалроқ чиққан “Иймон” китобининг қайта ишланган ва тоълдирилган иккинчи нашрининг яна бир бор қайта чоп этилишими ёки учинчи нашрими ? 3. Ҳазрат, яқинда сизнинг “Дин насиҳатдир” деган китобингиз ҳам қайта нашр этилганлигини эшитдим. Бу нашр ҳам китобингизнинг шунчаки қайта нашрими ёки қайта ишланган ва тоълдирилган иккинчи нашрими ? 4. Ҳазрат, сизнинг қаламингизга мансуб “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобингизнинг иккинчи қайта ишланган ва тоълдирилган нашри тайёрланаётганлиги ҳақида маълумот олдим. Ушбу китоб, иншааллоҳ, яқин-орада нашрдан чиқиши кутилмоқдами ? 5. Ҳазрат, бу савол эмас, балки бир муҳлисингизнинг орзуси дея қабул қилгайсиз, ҳозирда, афсуслар боълсинким, ишончли дуолар китоблари диёримизда жуда ҳам кам. Ал-Азкор ни ҳам, Исмул Аъзамни ҳам деярли ҳамма тиражи сотилиб тугаган. Қайта эса чиққани ёъқ. Ҳадис ва ҳаётнинггина 35-жузи бор, алҳамдулиллаҳ. Шунга, кейинчалик, янада кенгроқ бирон дуолар китоби таълийф этсангиз, биз муҳлисларингизни шодлигини янада коъкларга коътарган боълур эдингиз. 6. Ушбу ҳам бир истак, мен www.ислом.уз сайтида (ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/483/137/) Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Мусулмонлар ҳаётида вақт” китобидан берилган парчани оъқиб ғоят таъсирландим. Ҳақиқатда, бугун биз мусулмонлар ривожланишдан ортда қолиб, дангасаликка берилиб кетиб, оъз вақтимизни қадрламай қоъйдик ва дунёнинг энг пешқадам миллатидан энг қолоқ миллатига айландик ва бунда бамайлиҳотир рози боълиб оътирибмиз. Аслида “Тайм менежмент” ни бизга ғарбликлар эмас, биз уларга оъргатишимиз керак эди. Афсус… Назаримда, Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Мусулмонлар ҳаётида вақт” китоби каби бирон китоб бугунги диёримиз мусулмонларига жуда ҳам зарур. Шунга, кейинчалик, шу борада ҳам бирон асарингиз ила бизларни қувонтирсангиз, биз муҳлисларингизнинг қувончига қувонч қоъшилган боълур эди. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша о'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўша айтилган равишда эҳтиёт нусхасига рухсат.2. Яна бир бор чоп этилиши.3. Бу китоб яқин орада қайта нашр этилгани йўқ бўлса керак.4. Қайта чоп этишга рухсат ололмаяпмиз.5. Дуо қилиб туринглар. Ажаб эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat