Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намози

07:28 / 07.11.2016 | Abu Abdulaziz | 1236

Ассалому алайкум! Яқинда бeрилган шом бўйича саволга хуфтон вақти киргунча шом ўқиса вақтида ўқиган дeб жавоб бeрган экансизлар. Шайх Ҳазратлари эса шом вақти 50 дақиқа дeган эканлар. Ҳозир шом билан хуфтон ораси 1 соату 30 дақиқа экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фалаккиёт мутахассисларининг тадқиқотига биноан бамдод вақти билан шом вақти бир хилда бўлади. Чунки диёримизда қуёш 18 даражада бўлганида тонг отиш вақти кирган бўлади. Ҳозирги кунда бу 05:25ларга тўғри келади. Ёз фаслида эса 02:40ларга тўғри келади. 06:59ларда эса қуёш чиқа бошлайди.  Айни шу ҳолатнинг акси шомда намоён бўлади. Яъни қуёш ботгач ёруғлик буткул йўқолиб, қоронғулик тушгунича бамдоддаги вақт ўтади. Устозимизнинг жавобларига келсак шом намозининг вақти тўғрисида уламолар : “Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир” ҳамда “Шафақ қизғишликдан кейинги оқликдир” деб ихтилоф қилганлар. ثُمَّ الشَّفَقُ هُوَ الْبَيَاضُ الَّذِي فِي الْأُفُقِ بَعْدَ الْحُمْرَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир. وَقَالَا: هُوَ الْحُمْرَةُ وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَهُوَ قَوْلُ الشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ السَّلَامُ {الشَّفَقُ الْحُمْرَةُ} Икки имом  айтдиларки: “У уфқдаги қизилликдир”  ва бу имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бир ривоятдир ҳамда имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг (ихтиёр этган) қавлларидир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Шафақ қизилликдир”, – дедилар. وَلِأَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ قَوْلُهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ {وَآخِرُ وَقْتِ الْمَغْرِبِ إذَا اسْوَدَّ الْأُفُقُ} Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: “Шом вақтининг охири уфқ қорайган вақтдадир”, – деган сўзлари далилдир. وَمَا رَوَاهُ مَوْقُوفٌ عَلَى ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ذَكَرَهُ مَالِكٌ رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْمُوَطَّأِ، وَفِيهِ اخْتِلَافُ الصَّحَابَةِ Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадис эса Ибн Умар розияллоҳу анҳуга мавқуфдир . Буни имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто”да айтиб ўтганлар. Шунингдек, бу борада саҳобаларнинг ихтилофи ҳам бор. “Фатавои Ҳиндия” китобида : “Шафақ қизғишликдир” деган гап кенгчиликдир. “Шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир” деган гап эҳтиёт томони олинган гапдир. Вақтлар фаслларга қараб узайиб ва қисқариб туради. Бирор дақиқага чегаралаб олиш бир фаслга тўғри келса, бошқасига тўғри келмай қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat