Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслдан кейин бавл қилиш

14:17 / 13.11.2016 | Nusayba | 1775

Ассалому алайкум! Саволимга жавоб берганиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин, лекин илтимос жавобни янада тўлиқроқ қилиб берсангиз. Чунки кўпчилик яқинликдан кейин бавл қилишни билишмайди. Жумладан мен ҳам бу масалани энди эшитдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яқинлик қилинганидан кейин бавл қилиб юбориш керак. Шунда ичкарида қолган шаҳват билан белидан ажралган маний чиқиб кетади. Яқинликдан кейин бавл қилмасликни тиббиёт ҳам қаттиқ қоралайди. Узоқ вақт яқинликдан кейин бавл қилмасликда тузалиши қийин бўлган касалликларга дучор бўлиш бор. Аввал бундай қилмаган кишиларнинг намозига келсак, имомлардан бири бўлган Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ : “Маний шаҳват билан белдан қўзғалсаю, зарба билан чиқмаса ғусл вожиб бўлмайди” деган гапларига биноан, жунуб бўлиб, бавл қилмай ўқилган аввалги намозларини қайта ўқишга ҳожат йўқ. وفي شرح الشيخ إسماعيل عنى المنصورية، قال الإمام قاضي خان يؤخذ بقول أبي يوسف في صلوات ماضية فلا تعاد، وفي مستقبلة لا يصلي ما لم يغتسل Шайх Исмоилнинг шарҳида “Мансурия”дан ривоят қилиб, имом Қозихон : “Ўтган намозлар ҳақида Абу Юсуфнинг қавли олинади ва намозлар қайта ўқилмайди. Келажакда эса ғусл қилиб олмагунича намоз ўқимайди” деганлар. Бу жунуб бўлиб ғусл қилмай намоз ўқиган кишилар ҳақида эмас, аксинча маний белдан шаҳват билан қўзғалиб, чиқишда зарбасиз чиққан ҳолатдаги кишилар ҳақидадир. Улар қаторига жанобатдан кейин бавл қилмаганлар ҳам киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat