Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуоингизга муҳтожмиз

08:24 / 16.11.2016 | Abdulxay | 1000

Ассалому алайкум!  Қадрли устозлар, фарзандим оғир бeморлиги сабабли касалхонада жонлантириш бўлимида. Аллоҳим шифосини бeрсин дeб сиз азизлардан ҳаққимизга дуо қилишингизни илтимос қиламан. Дин йўлида қилаётган хизматларингизни Аллоҳим муносиб тақдирласин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اَذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Азҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак. Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган дуоларини қилиб, Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз : «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat