Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исмларни тўғри ёзиш

16:15 / 27.11.2016 | Muslima | 2823

Ассалому алайкум! Ўзбек йигитларда Ҳабибуллоҳ, Ҳамидуллоҳ, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ каби исмларни кўп учратамиз. Шу каби исмларда охирида «Ҳ» харфини тушириб ёзишади. Аслида мисол учун Абдуллоҳ (Аллоҳнинг қули), Аллоҳ сўзида “ҳ” ҳарфи албатта ишлатилади. Тепада келтирилган исмларни қандай тўғри  ёзиб талаффуз қилиш керак? Охирида “ҳ” ҳарфини тушуриб қўйса хато бўладими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир мусулмон инсон шу нарсага эътиборини қаратиши керак. Бунда хато бўлиб, Аллоҳ лафзини ўзгартирилган бўлади. Қуйидаги оятнинг остига кириб қолмасликка ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло :

 وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар. (Аъроф 180-оят).

Аллоҳ таъоло ўзининг исмларини таҳриф(ўзгартирган) қилган ва исми-сифатларини нотўғри истеъмол қилганларни қаттиқ қоралаган. Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Аҳкамул Қуръан” китобларида қуйидагиларни айтганлар : “Аллоҳ таъолонинг исмларини таҳриф қилиш бир неча кўринишда бўлади. 1-Аллоҳ таъолога Қуръони Каримда ва ҳадисларда келмаган исмларни Аллоҳ таъолога истеъмол қилиш билан бўлади. Уламолар Аллоҳ таъолонинг исмлари тавқифий бўлиб, фақат ҳадис ва оятларда келган исмларинигина истеъмол қилишликка иттифоқ қилганлар. Масалан Аллоҳ таъолони Карим дейиш мумкин, лекин Аллоҳ таъолони Сахий дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Нуур деб айтилинади, лекин ёруқ, оппоқ дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Шофий  яъни шифо берувчи дейиш мумкин, лекин табиб дейилинмайди. 2-Аллоҳ таъолога хос бўлган исм-сифатларни бошқаларга истеъмол қилинмайди. Фақатгина Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Аллоҳдан ўзгага истеъмол қилган бўлса, уни бошқаларга истеъмол қилиш жоиз. Масалан Карим, Раҳим, Алий, Аъзиз. Оятларда бу сифатларни  Аллоҳдан бошқаларга ҳам истеъмол қилинган. Агар оят-ҳадисларда истеъмол қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Аллоҳ таъолонинг ўзгаларга истеъмол қилиши жоиз бўлмаган исмларини ўзгаларга истеъмол қилишлик оятдаги илҳод остига кириб ҳаром саналади. Масалан Раҳмон, Субҳон, Раззоқ, Холиқ, Ғаффор, Қуддус ва бошқалар. Бу исмлар фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгаларга истеъмол қилинмайди. Агар кимда ким эътиқодда адашиб бирор кишини Холиқ(яратувчи), Раззоқ(ризқ берувчи) деб тушуниб бирортасига мурожаат қилса, бу куфр саналади. Эътиқодда адашмасдан ўйлаб ҳам ўтирмай бирор бир шахсни Абдулхолиқ, Абдурраззоқ, Абдурроҳман, Абдулқуддус ўрнига Холиқ, Раззоқ, Роҳман, Қуддус деб мурожаат қилса, куфр бўлмасада гуноҳкор бўлади. 3-Шунингдек ушбу исмларни бузиб айтиш ҳам ножоиз, ҳаром ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Улар  бу мурожаатлари билан ҳар чақирувида гуноҳи кабирага қўл урган бўладилар. Масалан Қудратуллоҳ исмини Тилло, Абдулвоҳид исмини Войид, Абдулманнон исмидаги Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини Маноф ёки Маннопга ўзгартириб Абдуманноп, Аллоҳнинг Сомад сифатига нисбат берилиб қўйилган Абдуссомад исмини Апсамад, Самат дейишга ўхшаш. Ҳолбуки Сомад сифати фақат ва фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгага ишлатилмайди. Чунки Сомаднинг маъноси ҳамма унга муҳтож бўлиб, у ҳамма нарсадан бехожат деганидир. Бунда худди Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини жоҳилиятдаги мушриклар Маноф бутининг исмига ўзгартиргандек бўладилар. Ва бу билан Аллоҳнинг бандаси деган маъно бутнинг қули – деган маънога ўзгариб қолади. Исломдан авал Макка мушриклари Аллоҳ таъолонинг Аллоҳ исми зотини Лоотга, Азиз сифатини Уззога, яна қайсидир бир  сифатини эса Манотга ўзгартириб олишган. Уларнинг бу қилмишларини Аллоҳ таъоло қаттиқ қоралаган”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat