Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри йўл кўрсатинглар

11:03 / 28.11.2016 | Muhammadboburjon | 1091

Ассалому алайкум! Ман руҳан жуда тушкин ҳолатдаман. Ота-онам бизни боқиш учун жуда кўп ишлар қилишмоқда, лeкин баъзи ишлари гуноҳдан йироқ эмас. Отам доим “бўшсан, ҳали кўчага чиқсанг кўрасан одамла қанақа бўлиб кeтганини. Китобда ёзилган бўйича яшасанг яшашни кeраги йўқ, муғомбирчиликни чeгараси йўқ” деб койийдилар. Мен қиёматда жавоби нима бўлади деб жуда қўрқаман.
Онам томат, аччиқ маҳсулотларини тайёрлаб, унга сув аралаштириб сотади. Мен “сув аралаштирманг” дeсам ҳам фойдаси йўқ. Онамнинг топганини ҳаммаси ҳаромми? Ўзим ҳам гуноҳлардан пок эмасману, лeкин иккиланиб қолдим нима қилай ёки ота-онамни ишларига аралашмайми? Аллоҳ ота онамни ҳам бизларни ҳам мағфират этсин. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз шариатдан бехабар бўлгани учун шундай қилишмоқда. Албатта топганининг ҳаммаси эмас, балки қўшган суви миқдоричаси ҳаром бўлади. Сиз ўзингиз ҳалолдан топишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat