Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вeгeтарианлик

11:10 / 28.11.2016 | user_name | 2838

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда гўшт маҳсулотларидан воз кeчиш, яъни вeгeтарианлик таълимотидан кeтаётдан инсонлар кўпаймоқда. Бу нарса Аллоҳнинг ҳалол дeб бeлгилаган нeъматларидан онгли равишда воз кeчишга ва гуноҳкор бўлишга сабабли нарсами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бир ҳалол нарсалар мижозга тўғри келмагани учун емаслик бошқа нарса. Лекин “бу бераҳмлик” деб ҳайвонларни сўйиш ва унинг гўшларидан фойдаланишни тарк қилиш, Аллоҳ таолонинг динига қарши чиқишдир. Аллоҳ таоло “Таҳрим” сурасида : يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ لِمَ تُحَرِّمُ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكَ تَبْتَغِي مَرْضَاتَ أَزْوَاجِكَ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 1. Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Яъни «Аллоҳ сенга ҳалол қилган чўрини ёки асални ўзингга ҳаром қилишинг дуруст эмас. Нима учун хотинларинг розилигини кўзлаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ўзингга ҳаром қиласан?» «Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳмлидир. “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилиб : كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُواْ بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ۝ 93. Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт! Маълумки, яҳудийлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига таъна тошини отишга доимо ҳозиру нозир эдилар. Ҳамиша мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, уларнинг қалбларида шак-шубҳа уйғотиш учун зиғирча ҳам имкониятдан фойдаланар эдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг Тавротни тасдиқловчи эканликларини баён қилган оятларини нозил қилганидан кейин яҳудийлар: «Қуръон Тавротни тасдиқловчи бўлса, нима учун Таврот Бану Исроилга ҳаром қилган таомларни ҳалол демоқда?» деган гап тарқатишди ва бунга мисол қилиб, туянинг гўшти ва сутини келтиришди. Бану Исроилга ҳаром қилинган яна бошқа нарсаларни ҳам Аллоҳ мусулмонларга ҳалол қилган эди. Қуръони Карим уларни тарихий ҳақиқат билан юзма-юз қўйиб: «Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди», – демоқда. Исроил Яъқуб алайҳиссаломдирлар. Ривоятларда келишича, Яъқуб алайҳиссалом оғир касал бўлиб ётганларида, агар Аллоҳ шифо берса, энг яхши кўрган таомларини – туянинг гўшти ва сутини емасликни назр қилган эканлар. Аллоҳ бу назрни қабул қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан содир бўлган гуноҳлар туфайли уларга иқоб суратида баъзи ҳайвонларни ҳамда мол билан қўйнинг чарвисини ҳам ҳаром қилган эди. Ҳолбуки, булар Таврот тушишидан олдин Бану Исроилга ҳалол эди. Қуръони Карим ушбу ҳақиқатни уларнинг эсига солмоқда. Шу билан бирга, Набий алайҳиссаломга уларга қарата: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!» – деб йўл кўрсатмоқда. Агар улар Тавротни келтириб, ўқисалар, ўша таомлар фақат ўзларига ҳаром қилингани, бошқаларга ҳаром эмаслиги аён бўлади. فَمَنِ افْتَرَىَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ مِن بَعْدِ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ۝ 94. Шундан кейин ҳам кимки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиса, бас, ана ўшалар – ўзлари золимлардир. Яъни ҳамма нарса очиқ-ойдин баён этиб берилганидан кейин ҳам «…кимки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиса, бас, ана ўшалар – ўзлари золимлардир». Ана ўшалар золим бўлмаса, ким ҳам золим бўлар эди?! Қибла Каъба томонга бурилганидан сўнг яҳудийлар турли иғволар қўзғаган эдилар. Ўша иғволари ва уларга жавоблар «Бақара» сурасида келган эди. Лекин яҳудийлар ҳақиқатни тушуниб етган бўлсалар ҳам, барибир яна мусулмонларнинг қалбига ғулғула солиш мақсадида ҳамон «Нима учун ўн олти, ўн етти ой Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиб турган мусулмонлар бирданига Каъбага қараб ўқийдиган бўлиб қолди?» каби гапларни кавлаб юрган эдилар. Келаси оятда Аллоҳ таоло уларнинг бу иғволарига яна жавоб қайтаради: قُلْ صَدَقَ اللّهُ فَاتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ۝ 95. «Аллоҳ рост айтди. Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт. Яъни қибла ҳақида келган аввалги оятларни Аллоҳ рост айтди. Агар сиз ўзингизни Иброҳимнинг авлоди, меросхўри ҳисобласангиз, гапингиз рост бўлса, «Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди». «Аммо сизлар Иброҳимга меросхўрликни даъво қиласиз-у, лекин ўзларингиз ширк ҳам келтиряпсиз. Бу ишларингиз Иброҳимнинг йўлига тўғри келмайди-ку!» (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat