Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

11:46 / 28.11.2016 | Husanboy | 896

Ассалому алайкум! Мерос бу бойлик, бойлик бу пул демакдур, пул отани боладан, болани отадан ажратади деган нақл бор. Мен нақлга қараб иш кўрмайман, Аллоҳ ҳидоят бергандан бери ишларни Аллоҳни ризолиги йўлида ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга беадад шукур бўлсинки ота-онам хаётлар, оилада беш фарзандмиз, тўрт ўғил бир қиз. Мен кенжасиман, тақводориям бир ўзим, ака-опаларимга ҳам Аллоҳни раҳмати насиб этсин, опа-акаларим ўртасида озгина бўлсада келишмовчилик бор. Ҳозирда бизда меросхўр фақат кенжаси ёки катта эшигда ким яшаса ўшаники деган тушунча мавжуд. Отамнинг отаси ҳам барча меросларини кенжа ўғиларига қолдирганлар. Бошқалардан қолган ҳақлариниям кенжа амакимларга мерос қолдирган. Отам хоҳлаган фарзандига меросларини барчасини қолдирса бўладими?
2). Отам хаётлик даврларида бойликларини хоҳлаган усулда болаларига тақсимлаб ҳадия қилиб берса бўладими? Бунда отамга охиратда гуноҳ йўқми?
3). Шаръан мерос биз учун қандай тақсимланади? Отам барчамизни уйли-жойлик қилиб бўлганлар. Жавобларингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қолдирса бўлади, лекин адолатдан бўлмайди. 2). Бўлади. Агар адолат билан қилса, гуноҳкор бўлмайди. Яъни зарурати борига кўпроқ, зарурати камига озроқ барса бўлади. 3). Ҳаммангизни уйли-жойли қилган бўлса, ўзи муносиб кўрганича иш қилиши мумкин. Уйни ҳадя қилаётганида ташқарига чиқиб, ҳадя қилинаётган кишига “сенга топширдим” дейиши ва “қабул қилдим” дейиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat