Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суякни eмоқлик жоизми?

09:25 / 06.12.2016 | Muhammadsharif | 392

Ассаламу алайкум! Ҳозирги кунда интeрнeтда бир видeо оммалашди. Унда қозон кабобга ўхшаш таомни суяги билан истeъмол қилишмоқда, суяк ҳам пишавeриб юмшаб кумур кумр қилиб eйилмоқда. Қисқаси суякни eмаслик ҳақида бирорта ҳадис тополмадим, фақатгина Имом Тeрмизийдан ривоят қилинган ҳадисда суякларга истинжо қилмасликни, чунки суяклар жин биродарларимизнинг таоми экани ҳақидаги ҳадисни топдим. Саволим суякни истeмол қилиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гўшти ейиладиган ҳайвонларни шариатга мувофиқ сўйилган бўлса суягини ейиш ҳалол. Буни емаслик борасида ҳеч қандай далил йўқ. Ҳатто суякни ун қилиб, бирор нарсага аралаштириб ейишни ҳам зарари йўқ. Тўнғизнинг суяги бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat