Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслсиз ҳолат

14:53 / 07.12.2016 | ANVARJON | 1292

Ассалому алайкум! Ғусул олган эдим, кeчга кeлиб ҳожатга кирсам маний кeлганини сeздим. Лeкин яқинлик қилганим йўқ, маний кeлса яқинлик қилмаган бўлсам ғуслсиз бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда маний туфайли ғусл вожиб бўлиши учун икки нарса сабаб бўлади. Бири маний белдан шаҳват билан ажраши ва зарба билан ташқарига чиқиши. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар “икки сабабдан бири топилса ҳам яъни белдан шаҳват билан ажраши топилса ҳам ғусл вожиб бўлади” деганлар. Фатво шу қавлга берилган. Шу фатводан келиб чиқиб, фиқҳий китобларимизда “Яқинлик қилган ёки тушида эҳтилом бўлган кишининг белидан маний шаҳват билан ажрасаю, жинсий аъзодан зарба билан чиқмаса ҳам ғусл вожиб бўлади. Шу билан бирга бир одам яқинликдан кейин бавл қилмасдан ғусл қилса, сўнг маний ташқарига чиқса яна ғусл вожиб бўлади. Чунки шаҳват билан белдан ажраган маний ташқарига чиқди. Гарчи зарб билан бўлмаса ҳам” дейилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat