Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар ҳил

00:00 / 17.10.2007 | eski savollar | 2771
1. О'збекистон давлати байрог'и шарҳланганда ундаги 12 та юлдуз белгиси диний ма'нони бериши айтилган. Ушбу юлдузлар нимани англатади? (Илтимос, асослар билан шарҳлаб беринг).2. 12 та имомлар кимлар, улар ҳақида маълумот берсангиз. 3. Баҳоий дини ҳақида фикрингиз. Уни дин сифатида тан оласизми? 4. Инсон ҳоҳ мусилмон бо'лсин, ҳоҳ насроний бо'лсин у худонинг васлига этишиш мақсадида қалбини, қилаётган амалларини поклашга, ҳидоят ё'лидан юришга ҳаракат қилади. Фақат насронийлар худонинг о'г'ли бор деб ва яна ба'зи ҳолларда адашишган. Го'зал қалбли насроний худди шундай мусулмондан э'тиқод жиҳатидан паст ҳисобланадими? 5.Ҳар бир инсонга тақдири азал битилган боълиб, у яшаш вақти ва жойини танлай олмайди. Бугун насроний оиласида дунёга келган чақалоқ ота-онаси каби насроний боълади, мусулмон ота-она фарзандини мусулмон динида тарбиялайди. Ва бир кун келиб, насроний динига оътишни ихтиёр этган мусулмон болани ҳамда мусулмон динига оътишни ихтиёр этган насроний боланинг ота-оналари бирдай қаршилик қилади. Чунки улар иккиси ҳам оъз динини ҳақ дин деб ҳисоблашади. Ушбу ҳолатга фикрингиз. (тоъғриси фикримни аниқ билдира олмадим. Оъзингиз кенгроқ жабоб берсангиз).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1, - Мен бу гапдан бехабарман.2, Ҳозирги кунда аҳли сунна вал жамоа мазҳабига муқобил саналадиган, энг асосий шийъа мазҳаби, "имомия" ёки "исно ашария" деб номланди. Яъни, улар ўн икки имомга эътиқод қиладилар, шунинг учун мазкур номни олганлар. Имомия мазҳабидаги шийъалар эътиқод қиладиган имомлар қуйидагилар:1-Али ибн Аби Толиб, розияллоҳу анҳу.2-Ҳасан ибн Али, розияллоҳу анҳумо3-Ҳусайн ибн Али, розияллоҳу анҳумо4-Али Зайнул Обидийн ибн Ҳусайн5-Муҳаммад ал-Боқир ибн Али Зайнул Обидийн6-Жаофар ас-Содиқ ибн Муҳаммад ал-Боқир7-Мусо ал-Козим ибн Жаофар ас-Содиқ8-Али Ризо ибн Мусо ал-Козим9-Муҳаммад ал-Жавод ибн Али Ризо10-Али ал-Ҳодий ибн Муҳаммад ал-Жавод11-Ҳасан ал-Аскарий ибн Али ал-Ҳодий12-Муҳаммад ал-Маҳдий ибн Ҳасан ал-Аскарий3, БАҲОИЙЯБу ҳаракат аввал бошда "Бобия" номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, Баҳоийя номини олган. Ҳаракатнинг бошланиш тарихи 1844м. санадан бўлган. Мазкур ҳаракатга 1819м.с. Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб деб, яони, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номланган. Бу ҳодиса 1844м.с.да бўлган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яони, Боб вафот этгунча, бу ҳаракат Бобийя деган ном билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатга Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига "Баҳо" деган лақаб берди. Шу сабабдан ҳаракат ҳам Баҳоийя деб, номлана бошлади. "Баҳо лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга "ал-Ақдас" деб, ном берди. Бу китобда ушбу янги диннинг асосий эотиқодлари баён қилинган. Баҳо 1892м.с.да вафот этди.Баҳоийянинг асосчиси Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий, яони, Боб ва унинг халифаси Мирзо Ҳусайн Али Баҳодан ташқари бир-иккита кўзга кўринган арбоблари бор. Улардан бири-Қурратул айн исмли аёл киши. Тарихчиларимизнинг айтишларича, эридан қочиб кетган бу аёл турли номуносиб ишларни қилиб юрган. Кейинроқ ўзини илоҳийлаштириб кўрсатишга ҳаракат қилган. 1260ҳ.с.да Дашт шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда, Ислом шариати бекор қилинди, деб эолон қилган. Бундай ишлардан кейин Қурратулайн ўша йили Эрон шоҳининг фармони ила ўлдирилган.Баҳоийларнинг яна бир кўзга кўринган арбобининг исми Яҳоё Алидир. У Баҳонинг, яони, Мирзо Ҳусайн Алининг укаси бўлган. Бобнинг вафотидан сўнг акаси Мирзо Ҳусайн Али билан унинг ўрнини талашган, яони, ҳаракатга раҳбар бўлишга интилган. Кейин ўзи алоҳида ажралиб чиққан. Унинг "ал-Алвоҳ" номли китоби ҳам бор. Кейинроқ Яҳоё Али ва унинг шериклари ўлдирилган.Энди баҳоийларнинг баози ақийдаларига бир назар солайлик. Шунда уларнинг кимлиги яна ҳам равшан бўлади:-Баҳоийларнинг ақийдаси бўйича Боб, яони, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ўз калимаси ила барча нарсани яратган. Демак, улар Бобни худо, деб эотиқод қиладилар. Шунингдек, уларнинг ақийдаси бўйича Боб, яони, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ҳамма нарсанинг бошланиши ҳисобланади;-баҳоийлар "Ҳуеул ва иттиҳод" деб аталган машҳур нотўғри ақийдага ҳам ишонадилар. Бу ақийда бўйича, Аллоҳнинг руҳи борлиқдаги барча мавжудодларга тушади ва улар билан бирлашиб, ягона бирликни ташкил этади;-баҳоийлар, таносух ақийдасига ҳам ишонадилар, яони, руҳларнинг кўчиб юриши, бир ўлган кишининг руҳи янги туғилган гўдакка ёки бошқа бирор нарсага кўчиб ўтишига ҳам ишонадилар. Уларнинг эотиқоди бўйича-бу дунё абадий. Савоб ёки иқоб руҳларгагина бўлади;-баҳоийлар ўн тўққиз сонини муқаддас сон деб, эотиқод қилишади. Уларнинг ҳисоби бўйича, бир йил ўн тўққиз ой, бир ой ўн тўққиз кун, бир кун ўн тўққиз соат ва ҳаказо;-уларнинг эотиқоди бўйича, Ҳиндистон, Хитой ва Форсда ўтган Будда, Конфушиюс, Брахма, Зардўшт каби шахслар пайғамбар саналадилар;-баҳоийлар яҳудий ва насронийларга ўхшаб Ийсо алайҳиссаломни хочга осиб ўлдирган, деб эотиқод қиладилар;-улар Қуроони Каримни ўз мазҳабларига мослаб, ботиний шарҳ қиладилар;-баҳоийлар пайғамбарларнинг мўожизаларига, фаришта ва жинларга ҳамда жаннат ва дўзахга ишонмайдилар. Улар аёлларга ҳижоб ҳаром дейишади. Мутоа никоҳи, яони, ҳаққини бериб маолум вақтга аёлни никоҳлаб олиш ҳалол, дейишади. Аёллар ва молу мулк ўртада бўлиши керак, дейишади;-баҳоийлар Бобни дини Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларини бекор қилувчидир, дейишади;-улар қиёматни Баҳонинг, яони, Мирзо Ҳусайн Алининг қайта пайдо бўлиши, деб шарх қиладилар. Баҳоийларнинг қибласи Шерозда бўлиб, Боб, яони, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий туғилган уйдир;-баҳоийлар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг охиргиси эканликларини инкор қиладилар. Уларнинг даовосича, ваҳий доим тушиб туриши керак. Улар Қуроони Каримга қарши бир неча китоблар чиқаришган.Юқорида зикр қилинган эотиқодларидан кўриниб турибдики, баҳоийлар турли қадимий, бузуқ дин ва мазҳаблардан фойдаланиб, янги бир дин пайдо қилишга ҳаракат қилганлар.Аммо уларнинг бу ҳаракатлари Ислом оламида қаттиқ қаршиликка учраган. Уларнинг ақийда ва фикрлари кенг мусулмонлар оммасига таосир қила олмаган. Уламолар халққа ҳақиқатни етказишган. Баҳоийя ҳақида ёзилган мақолалар, чиқарилган фатволардан ташқари, кўплаб китоблар ҳам нашр қилишган. Жумладан, кўзга кўринган уламолардан Абул Аоло Мавдудий, Муҳйиддин Хатиб, Али Мансур ва бошқалар ҳам бу ҳақда китоблар ёзишган. Ҳозирда баҳоийлар Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Фаластинда бор. Бошқа жойларга ҳам жойлашишган.МДҲда қадимда Эрондан қочиб ўтган баҳоийлар бир ибодатхонани Туркманистонга қуришган экан, аммо у кейинчалик бузилиб кетган.Кейинги пайтда баҳоийлар даоватчилари турли жойларда пайдо бўлишди. Русиянинг баози жойларида расмий рўйхатдан ҳам ўтишган. Туркманистон ва Самарқандда ҳам расмий рўйхатдан ўтиш ҳаракатлари бор.4, Эътиқод, ибодат ва амални Аллоҳ таоло кўрсатганидек қилиш керак. Бўлмаса, бирортаси ҳам қабул бўлмайди. Мўмин-мусулмон мазкур нарсаларни Аллоҳ таоло кўрсатганидек қилади. Шунинг учун унинг иймони, ибодати ва амали мақбул бўлади. 5, Сиз бошқаларнинг таъсирига тушиб қолганга ўхшайсиз. Аллоҳ сақласин. Эҳтиёт бўлинг. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, ушбу умматдан бирортаси: яҳудийсими, насронийсими менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлиб кетса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади», дедилар».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ровий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан танишмиз. Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳадисни Аллоҳ фақат Ислом дининигина қабул қилиши ҳақидаги фаслда келтиришининг сабаби, очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ким бўлса бўлсин, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам келтирган динга иймон келтирмаса, албатта, дўзахий бўлиши айтилмоқда.Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни,«Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зот билан қасамки», деб Аллоҳ таоло билан қасам ичиб бошламоқдалар. Шунинг ўзи ҳадисда келадиган гап ўта аҳамиятли эканини кўрсатади. Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам оддий нарсаларга Аллоҳ билан қасам ичмайдилар.Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг,«ушбу умматдан» деган ибораларини тушунишимиз учун бир оз изоҳ лозим бўлади.«Уммат» Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан иккига бўлинади. Биринчиси умумий маънодаги уммат. Уни «Уммати даъват», дейилади. Яъни, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари қаратилган уммат. Бу уммат, ер юзининг барча аҳолисидир. Чунки, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари ер юзининг барча аҳолисига қаратилган. Иккинчиси хос маънодаги уммат. Уни «Уммати ижобат» дейилади. Яъни, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига ижобат қилган, динларини қабул қилган уммат, дегани. Булар барча мусулмонлардир. Ушбу ҳадиси шарифда гап «Уммати даъват» – бутун ер юзи аҳолиси ҳақида кетмоқда. Демак, ер юзида ким Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақида, у кишининг динлари ҳақида эшитса, ўша одамнинг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириб, Ислом динига кириши лозим бўлади. Агар кирмаса, кофир бўлади, дўзахга тушади. Ҳадисда, «яҳудийсими, насронийсими» деб икки динга мансуб бўлган қавмлар алоҳида зикр қилинишининг сабаби бор. Яҳудий ва насроний динлари ушбу ҳадис айтилган пайтда ер юзидаги илоҳий таълимот асосидаги динлар эди. Уларга Аллоҳ таоло Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларни пайғамбар қилиб юборган ва Тавроту Инжил китобларини туширган эди. Булар «Аҳли китоб», деб аталади. Уларга алоҳида муносабатта бўлинади. Чунки, ер юзидаги бошқа динлардан буларнинг фарқи бор. Бошқа динлар, илоҳий-самовий дин эканлиги маълум эмас. Уларга Аллоҳ пайғамбар юборгани, китоб туширгани ҳам аниқ эмас. Демак, яҳудий ва насроний бўлган одамлар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақида эшитганларида иймон келтиришлари лозим бўлганидан кейин, динларининг самовий эканлиги маълум бўлмаган, умуман дини йўқ ёки сохта динларга эътиқод қилиб юрганлар иймон келтириши лозимлиги турган гап.Яҳудий дини самовий дин бўлган. Аллоҳ Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларни бу диннинг пайғамбарлари қилиб юборган. Тавротни ўша диннинг муқаддас китоби қилиб туширган. Шу билан бирга, бу дин вақтинчалик эканини, кейин яна дин келишини айтган. Охири Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Ислом дини билан келишларини ҳам башорат берган.Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориб, У зотга Инжилни тушуриши билан Яҳудий дини ва Таврот китоби амалдан қолди. Аммо, бу диндан фойда олиб турган бошлиқлар бу ҳақиқатни эътироф қилмадилар. Ийсо алайҳиссаломга иймон келтириш ўрнига у кишига душманлик қилдилар, Тавротда башорати берилган пайғамбар бу эмас,бошқа, дедилар.Ийсо алайҳиссаломга иймон келтириб, Масийҳий–Насроний бўлганлар у кишининг шариатларига, Инжилга амал қилиб юрдилар. Вақт ўтиши билан динни ва Инжилни бузсалар ҳам бари-бир ўзларини «Насроний» деб, «Аҳли Инжил», деб юрдилар. Уларга ҳам Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Ислом дини билан келишлари ҳақида Аллоҳ башорат берган эди. Бу ҳақда алоҳида китоблар ҳам ёзилган. Кези келганда Аллоҳ хоҳласа батафсил бу тўғрида гапирамиз ҳам.Аллоҳ таоло вақти-соати келганда, Ўз ваъдасига вафо қилиб, Ўзи башорат берган сўнгги Пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни охирги ва мукаммал дин – Ислом дини ила барча одамларга юборди. Насроний дини ва Инжил ҳам амалдан қолди. Ўзини билган яҳудий ва насронийлар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини эшитишлари билан У зотга иймон келтириб, мусулмон бўлдилар. Кўпчилик эса, яна нотўғри таъвилга ўтиб,Таврот ва Инжилда башорати берилган пайғамбар бошқа, деб иймон келтирмади.Демак, Исломнинг оламийлиги ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ер юзининг барча аҳолисига пайғамбарликларининг маъноси, шу. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: «Ушбу умматдан бирортаси; яҳудийсими, насронийсими менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлиб кетса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади», дедилар.Шунга биноан, ер юзи аҳолисидан кимга Ислом даъвати етса, мусулмон бўлмоғи лозим. Исломни қабул қилмаса, кофир бўлади ва дўзахга тушади.Ислом даъвати етмаган кишилар эса, «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар, аҳли фитрат, деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким, бизларни Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ижобатидан бўлишга муяссар қилди. Юртларимизни қадимдан Ислом нури ила мунаввар айлади. Халқларимизни чин мухлис мусулмонлардан қилиб, Ислом учун хизмат қилган машҳур халқлардан қилди. Халқимиздан чиққан уламоларни Ислом оламининг пешқадам уламоларидан қилди.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвонинг бут-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар. Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз: «Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша, энг тўғри диндир», деган оятни ўқинг», дер эди».Тўртовлари ривоят қилган.Бу ҳадис ҳам, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Ушбу ҳадисда Аллоҳ таоло инсонларни яратиш пайтида соф табиат билан яратса ҳам кейинчалик инсонлар, хусусан, ота-она тарбияси сабабли бу софликка путур етиши, унинг бузулиши ҳақида сўз кетмоқда. «Фитрат» дегани, соф табиат, динни тўғри қабул қилишга бўлган истеъдод, деганидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дунёда туғиладиган ҳар бир бола соф табиат билан, Аллоҳ таолонинг динини қабул қилиш истеъдоди билан туғилиши ҳақида хабар бермоқдалар. Демак, Аллоҳ таоло ҳеч кимни аввалдан сен яҳудий бўласан, сен насроний бўласан, сен мажусий бўласан, деб мажбур қилмайди. Одамларнинг турли динга мансуб бўлишига сабаб бор:«Бас, ота-онаси уни яҳудий, насроний ва мажусий қилади». Яъни, ота-оналар ўз болаларини ўз динларида тарбиялашлари оқибатида болаларнинг соф табиати бузилиб яҳудий, насроний ва мажусий бўлиб қоладилар. Шу жойда, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу маънони тўлиқроқ тушунтириш мақсадида, саҳобаи киромларга ҳиссий бир мисол келтирдилар. «Бу худди ҳайвоннинг бут-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар». Яъни, ҳар бир ҳайвон боласи онасидан бут-бутун туғилади. Бирортасининиг қулоғи ёки бурни кесилмаган бўлади. Аммо эгалари белги қўйиш мақсадида ва яна бошқа ниятда қулоқларини кесадилар, бурунларини кесадилар ва ҳакозо. Шунга ўхшаб инсон ҳам онадан соф табиат билан туғилади, у яҳудий, насроний ёки мажусий бўлиб туғилмайди. Ота-онасининг тарбияси туфайли яҳудий, насроний ёки мажусий бўлади. Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисни ривоят қилгандан сўнг, «Агар хоҳласангиз, Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша энг тўғри диндир» деган оятни ўқинг», деб қўядиган одатлари бор эди. Яъни, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган маънони Қуръони Карим ҳам тасдиқлашини билдириб қўймоқчи бўлар эдилар.Ушбу ҳадисдан қўйидагича фойдалар оламиз:1. Туғиладиган ҳар бир бола соф табиат билан туғилиши.2. Ота-она тарбияси боланинг динига асос бўлиши.3. Аллоҳ таоло бандани ҳеч қайси динда бўлишига мажбур қилмаслиги.4. Маънавий нарсаларни тушунтириш учун ҳиссий мисоллар келтириш фойдали эканлиги.5. Ҳадислар маъносини таъкидлаш учун, Қуръон оятларини далил қилиб келтириш аҳамиятли эканлиги. Ушбу ҳадисда катта ҳикмат мавжудлигини кўрамиз. Аввало, ўз қилмишига қазои қадарни рўкач қилиш нотўғри эканлигини тушиниб оламиз. Чунки, Аллоҳ таоло ҳаммани соф табиат билан яратади. Баъзиларни соф табиатли, баъзиларни бузуқ табиатли қилиб яратмайди. Ўша соф табиатни сақлаб қолишда ёки уни бузиб юборишда инсоннинг ҳам ўрни бор. Бу ишда ота-онанинг тутадиган ўрни жуда ҳам каттадир. Боланинг динининг шаклланишида ота-она ўз тарбияси билан муҳим ўрин тутади. Ота-онага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг улуғларидан бири фарзанддир. Ўша неъматнинг қадрига етиш эса, уни берувчи зот яратган соф табиат ила Аллоҳнинг динида юрадиган қилиб тарбиялашдир. Бу ота-онанинг бурчидир. Ҳар бир мусулмон ота-она шу масъулиятни тўлиқ тушуниши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat