Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шиорингиздаги кенгбағирлик сўзини изоҳлаб беринг илтимос!

00:00 / 27.02.2007 | eski savollar | 3129

Жамиятни ислоҳ қилишда соғлом ва эркин фикрлаш каби омилларни бевосита тарғиб қилиш, шакллантириш билан бир қаторда, диний саводсизлик, фирқачилик, гурухбозлик, фитна, фисҚ-фасодга сабаб буладиган зид харакатларга қарши амалда муносиб кураш олиб борилаётганлигини, айнан ушбу сайт, форум орқали кузатиш мумкинлигини кўриб хурсандмиз, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Хаммага ибрат бўладиган шиорингиз ҳақида саволим бор эди, яъни шиорингиздаги кенгбағирлик сўзини қайси маънода тушунишимиз кераклиги ҳақида батафсил тушунтириб берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бағри кенглик, бошқалар билан бўладиган муомалада сабр-бардошли бўлиш, уларнинг баъзи хатоларини кечириш ва инжиқликларини кўтариш каби ишлардир.Бағри кенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. Аллоҳ инсонни худди шу табиат ила яратган. Соф табиат шиддат ва қийинчиликни ёқтирмайди. У доимо осонлик ва юмшоқликка мойил бўлади.
Аллоҳ таоло:
«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», деган (Оли Имрон. 159). Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати ўзи етиб борган ерларда тарқалиши ва боқий қолишига тасир қилган. Осонлик асосига биноан кишиларнинг қудрати етадиган нарсага таклиф қилиш жорий бўлган. Тоқат етмайдиган нарсага таклиф қилиш йўқ.
Аммо таклиф қилинадиганларнинг иродаси таклифда эътиборга олинмайди. Чунки, бу ерда мақсад ҳавойи нафсга мослашиш эмас. Балки, мақсад иродани шариат тақозо қилган бузуқ нарсаларни ботил қилиш ва фойдаларни қарор топтириш каби инсон фаолиятини мўътадиллаштирадиган нарсаларга кўниктиришдир.
Бу борадаги умумий қоида «Нафсни ҳалол бўлмаган нарсага мойил бўлишдан жиловлаш ва ҳалол нарсага мўътадиллик ила қўйиб юборишдир». (Шотибий. Мувафақот. 2-жуз. 109 – бет).
«Ислом бағрикенг ва осон бўлса ҳам, унда машаққат тамомила йўқ қилинган эмас. Чунки осонлик шариатнинг мақсадларидан бўлгани каби машаққат ҳам унинг мақсадларидандир. Бунинг далили савоб олиш машаққатга боғликлигидир». (Шотибий. Мувафақот. 1-жуз. 329 – бет).
«Бу ерда алоҳида эътибор бериш лозим бўлган бир иш бор. У ҳам бўлса, машаққат таклифни таклиф қилинувчининг тоқатидан ташқарига чиқариб юбормаслигидир. Агар баъзи сабабларга кўра тоқатидан ташқари бўлиб қоладиган бўлса, истисновий рухсатлар келиб уни енгиллатади ва тоқат чегарасига қайтаради. Бунда эътиборга олинадиган нарса шариат бурилмай, эгилмай, нуқсонга ва ҳаддан ошишга йўл қўймай васат – ўртача йўлда юришидир. Ана шу у келтирган сироти мустақимдир». (Шотибий. Мувафақот. 4-жуз. 258 – бет).

Топ рейтинг www.uz Openstat