Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдирни ўзгартириш

08:35 / 11.12.2016 | annaim | 2632

Ассалому алайкум! Саволим қўйидагича, Аллох таоло ҳар бир инсон туғилганда унинг тақдирини белгилаб қўядими? Агар белгилаб қўйилган бўлса инсон ўз тақдирини ўзгартира оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло бу дунёда инсонга яхши йўлни ҳам, ёмон йўлни ҳам кўрсатиб, ихтиёр беради. Тўғрини-тўғри деб билиб, унга интилганларга жаннат, нотўғрини билиб туриб нафси ҳавосига эргашганларга дўзахни раво кўради. Аллоҳ таоло “Анкабут” сураси марҳамат қилади :

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ۝

69. Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир.
Аллоҳнинг йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилганларни Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошлаб туради. Яхши амалларни қилганларни ёлғиз қўймай, Ўзи улар билан бирга бўлади. Бу ҳақиқатни мўминлар бир лаҳза ҳам унутмасликлари керак. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Ибн Аббос ва Иброҳим ибн Адҳам розияллоҳу анҳумлар : “Бу оят билганларига амал қилувчилар ҳақида нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким ҳар бир билган нарсасига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган нарсасини билдириб қўяди” деганлар” дедилар. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ : “Биз илмсиз бўлиб қолиб кетишимизга сабаб, билган нарсамизга амал қилмаётганимизни унутганимиздир. Агар билган нарсаларимизнинг баъзисига амал қилганимизда ҳам ҳаракат қилмасак ҳам ҳосил бўладиган илмни бизга бериб қўйган бўлар эди. Аллоҳ таоло : “Тақво қилинглар, шунда Аллоҳ сизларга (билмаганларингизни) билдириб қўяди” деганлар”. Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳга : “Дунёда суннатнинг мисоли охиратдаги жаннатнинг мисолидир. Ким охиратда жаннатга кирса, саломат қолади, шунингдек ким дунёда суннатни маҳкам ушласа у ҳам саломат қолади” дедилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо юқоридаги оят ҳақида : “Ким бизнинг тоатимизда қаттиқ ҳаракат ва жидди жаҳд қилса, уларни савобимиз йўлига йўллаб қўямиз деганидир” деганлар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat