Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво

07:58 / 15.12.2016 | Wok | 2034

Ассалому алайкум! Бир икки танишларга Ислом Олами Робитасининг фатвоси, Саудия муфтийсининг гапи (Ол шайх ва ибн Боз) бор жавобларингизни кўрсатсак ҳар хил гаплар бўлиб ўтди. Яъни ўзимизни диёрда шунча аҳли илм устозлар, уламолар бўлганда Шайх Рамазон Бутийга(рохимахуллох) қарши бўлган салафийларнинг гапини олишни нима кераги бор дейишди. Билмасдан гапириб қўймай дедимда уларга раддия қилиб бахсга чуқурлашмай деб мавзуни ёпдим. Лекин ўзим учун билиб олай деган маънода сизларга мурожаат қилмоқдаман. Илтимос шуни Аллоҳ розилиги учун тушунтириб беринглар, Саудларнинг тарафидан келган гапларни олишимиз тўғрими? Фитна чиқариш ниятида ёзмадим, фитнага тушиб қолмаслиги учун билиб олмоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом Олами Робитасининг аъзолари ҳозирги кунда бутун дунё уламоларининг энг кўзга кўринган шахсларидан ташкил топган. Уларнинг орасида сиз зикр қилганлар ҳам бор. Тўрт мазҳаб уламолари розилигисиз бирор фатво чиқара олмайди. (Бошқа ташкилот орқали бўлса, бошқа гап). Кўп масалаларда улар расмий кишилар ҳисобланадилар холос. Ислом Олами Робитасининг фатвосини “фақат саудияликларнинг фатвоси” деб тушуниш нотўғридир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat