Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура ва шубҳа

20:29 / 25.11.2017 | Muhammadjon | 3819

Ассалому алайкум! Саволим зам суралар деганда қайси суралар тушинилади? Иккинчи саволим Мен баъзида ёлғиз, баъзида 2-3 киши бўлиб намоз ўқиймиз. Фарз намозидан олдин такбир айтамизу азон айтмаймиз. Бу тўғрими? Учинчи саволим бир оғайним шубхали нарсани истъемол қилиб бўлмайди деди. Масалан колбасани шубхали нарсалар қаторига қўшди. Шу ростми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фотиҳа сурасидан бошқа ҳамма Қуръон карим суралари зам сура ҳисобланади. 2). Суннат амалини тарк қилган бўласизлар. 3). Гўштни ҳалоллигини очиқ-ойдин билинмагунича истеъмоли жоиз эмас.

عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat