Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи аёли билан махфий тарзда яшаса буладими?

00:00 / 29.09.2009 | eski savollar | 1650
Мени акам бор, узи интернетни яхши билмаганлиги сабабли, мен оркали Сиздан ёрдам сурашга карор килди. Уша акам олдин ибодатда эмас эди, хозир эса Аллох хидоятлаган, намоз укийди, суннатга мувофик хаёт кечиради, уша акамни 2 та хотини бор, иккиси хам ибодатда, биринчи аёлини оммавий тарзда туй килиб олинган, иккинчиси эса онаси ва якинлари билган, факат аёли билмаган уйланганини, иккала аёлини хам яхши куради. Иккала аёлини хам моддий таъминотини кутариб келади.Кейинчалик эса ушбу холатни биринчи аёли билиб колиб жанжал кутара бошлади, исломий тарзда тушунтирса хам тушунмаяпти, оилада жанжал келтириб чикаряпти, купрок онасини сикиб куймокда ва иккинчи аёлини хакоратлаб жанжаллашишда давом этяпди, иккинчи аёлиникига боришини эшитиб колса, жанжал чикаряпти, хозирда иккала аёлидан хам фарзандлари бор. Биринчи аёли факат биттамиз билан яшайсиз, биттамизни танланг деяпти. Хозир аёлига мен иккинчи аёлим билан ажрашдим деб алдаб турганлиги сабабли тинч яшаб келишмокда. Хозирда иккинчи аёлиникига яширин тарзда хафтада бир бориб келмокда.Ушбу холат буйича маслахат беринг. Нима килса булади? Иккинчи аёли билан махфий тарзда яшаса буладими? Гунохкор булишдан куркяпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша аёл бунга рози бўлса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat