Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарих

09:18 / 20.12.2016 | Jahongir | 1559

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, салафлар ва халафлар тўғрисида, уларнинг бир биридан фарқи нималиги ҳқида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Салаф сўзи луғатда “собиқ”, “муқаддам ўтган” маъносини билдиради. Унинг муқобилида халаф сўзи “улардан кейин келган”, “ўринбосар” деган маънони билдиради. Уламолар истилоҳида эса салаф калимасидан саҳоба, тобеъин ва табаъ-тобеъинлар ирода қилинади. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ أَقْوَامٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يَمِينَهُ، وَيَمِينُهُ شَهَادَتَهُ». قَالَ إِبْرَاهِيمُ: وَكَانُوا يَضْرِبُونَنَا عَلَى الشَّهَادَةِ وَالْعَهْدِ. أطرافه: 3651، 6429، 6658 - تحفة: 9403 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг энг яхшилари менинг замондошларимдир. Сўнгра улардан кейин келганлар, сўнгра улардан кейин келганлар. Кейин шундай бир қавмлар келадики, баъзи бирларининг гувоҳлиги қасамидан, қасами эса гувоҳлигидан ўзиб кетади»,* дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Халаф сўзи икки хил шаклда ишлатилади. Халаф шаклида келса, яхши ўринбосар. Халф шаклида келса, ёмон ўринбосар маъносида ишлатилади. Аллоҳ таоло “Марям” сурасида марҳамат қилади : فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا۝ 59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat