Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлганларга атаб қурбонлик

22:48 / 25 февраль | Бобир | 459
Ассалому алайкум! 1) Ўлган одамларга атаб, қўй, товуқми, молми сўйиб қурбонлик қилса бўладими? 2) Ўлганларга атаб, ис пиширип, Қуръон тиловат қилса бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мол-қўй сўйса бўлади. Бу қурбонликни фақат қурбонлик кунларидагина қилиш вожиб. Ундан бошқа кунларда жоиз эмас. Товуқ ва ғулғули-курка кабилар ҳам жоиз эмас. Мабодо қурбонлик кунларидан бошқа кунлари сўйилса оддий сўйиш бўлади.
Савол: Ўлган одам тарафидан қурбонлик қилса қандай амалга оширади?
Жавоб: Ўлган одам тарафидан ва ўлган одам учун қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор.
1-Маййит, “Менинг тарафимдан, менинг молимдан қурбонлик қилинглар” деб васият қилган бўлса ва унинг васиятига мувофиқ унинг молидан қилинган бўлса, жоиз. Лекин ўша жонлиқнинг гўштини барчаси закот олишга ҳақдорларга садақа қилиш вожиб бўлади. марҳумнинг яқинлари ўша гўштдан ейиши жоиз эмас.
2-Марҳум ортидан қурбонлик қилишни васият қилган бўлса ёки васият қилмаган бўлса ва фарзандлари ўз молларидан нафл қурбонлик қилишган бўлса дуруст бўлади. Унинг гўштини бой камбағал ва ўзлари ҳам ейишлари мумкин.
3-Бир киши ўзининг молидан ва ўз тарафидан нафл қурбонлик қилиб, унинг савобини бир ёки бир неча маййитга бағишлаши жоиз. Гўштидан эса бой ҳам камбағал ҳам еса бўлади.
 Савол: Маййит тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки унинг қийматини садақа қилиш афзалми?
Жавоб: Қурбонлик кунларида қийматни садақа қилгандан кўра, қурбонлик қилиб савобини бағишлаш афзалдир. Қурбонлик сотиб олиб уни қонини тўкишликдан ҳосил бўлган савоб қийматини садақа қилиш билан ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat