Ассалому алайкум! Турмуш қуришдан олдин эркак ва аёл кўришиб гаплашди ва ўзаро суриштирилди. Аёл ўзини мулойим ва жабрдийда қилиб кўрсатиб, алдаб тегиб олса. Никоҳдан кейин аёлнинг хулқи ёмон ва зинокор бўлгани эрга ошкор бўлиб қолди. Эр хотинга “бўлар иш бўлди, ўтмиш гуноҳлар учун пушаймонлик ва тавба қилиб, буёғига ибодатда яшайлик” деди. Лекин аёл қасам ичиб тонди. Эрга хотинининг ўтмиш айбини кечирса ҳам, ёлғон қасамини хазм қилиши қийин. Маслахат беринглар, эр қандай йўл тутиш керак?
Ва алайкум ассалом! Ихтиёр ўзида. Хотинни ушлаб туриш ҳам, қўйиш ҳам вожиб эмас. Валлоҳу аълам!