Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам алайҳиссалом еган мева

08:38 / 25.12.2016 | Lutfullo | 2124

Ассалому алайкум! Одам алайҳиссалом яралганларида жаннатда бўлган эканлар Аллоҳ бир мeвани eмасликларини айтган экан. Шайтонни гапига кириб eб eрга тушган эканлар. Ўша мeва қайси мeва бўлган. Жавобларингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло жаннатдаги ҳамма меваларга рухсат бериб, фақат биттагина дарахт мевасини ман қилганидек, бу дунёда ҳам ҳамма нарсага рухсат бериб, фақат саноқли нарсаларни – инсоннинг ўзи учун зарарли бўлган нарсаларни ман қилган. Ман қилинган дарахт қайси дарахт экани ҳақида узундан-узоқ тортишувлар бўлган. Ҳар ким ўзи билган дарахтнинг номини айтган ва ушбу гапни тасдиқлаш учун далил ва ҳужжатлар келтирган. Аммо тўғрисини айтганда, бирорта одамга ўша дарахтнинг исмини билиш билан фойда ёки билмаслик билан зарар етмайди. Агар уни билиш зарур бўлса, Аллоҳ Қуръонда ёки Пайғамбаримиз ҳадисларида айтган бўлар эдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat