Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ ибн Амр(р.а) ҳақида

00:00 / 27.01.2008 | eski savollar | 680
Бизга маълумки Абдуллоҳ ибн Амр (Р А) кўп ибодат қилганлар. Жумладан Қуръон тиловати ва Рўза тутишда. Ушбу амалларни кўпроқ бажариб юрган ушбу саҳоба ёши ўтгандан кейин бу ибодатларга ярамай қолиб аттанг шуларни меёрда қилганимда ҳозир ҳам бардавом бўлардим деганмиш. Айтингчи унинг ҳақидаги шу гаплар ростми? У ҳақиқатан ҳам қариганда ибодатларга унча ярамай қолганми? Бир танишим кун ора рўза тутаётсам ундоқ қилма Агар юқоридаги саҳобага ўҳшамоқчи бўлсанг у ҳато қилган меёрдан чиқиб кетиб оҳирида рўза ҳам тутолмай қолган ва Қуръонни ҳам кўп ўқолмай қолган деди. Тўғрисини айтсам мен бу гапларга ишонмадим. Аҳир у зот Аллоҳнинг росулининг кўрсатмаси билан қилганлар-у буни қандоқ тушуниш мумкин? Илтимос шуларга ойдинлик киритсангиз ва менг маслаҳатингизни аямасангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У зот Аллоҳнинг Расулининг енгиллик тарафга айтган гапларини дарҳол қабул қилмай, бундан кўпига ҳам ярайман деганига пушаймон қилганлар. Дўстингизнинг айтганлари тўғри. Аммо рўза тутишда сиз қилган иш ҳам нотўғри эмас. Ундан ортиғига рухсат берилмаган.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳга энг маҳбуб рўза, Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз, Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар»-дедилар. Бешовлари ривоят қилган.Албатта, бу ҳадиси шарифда доимо нафл рўза тутиб, нафл намоз ўқишни ният қилган кишиларга тавсия бўлмоқда. Баъзи кишиларда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳам истак, ҳам имкон бўлади. Ана шундоқ кишилар Довуд алайҳиссаломга ўхшаб бир кун тутиб, бир кун очсалар, жуда яхши бўлар экан. Бундан кўпи кўплик қилар экан.Шунингдек, баъзи кишиларда кўпроқ ва унумлироқ нафл намоз ўқишга истак ва имкон бўлади. Ана ўшандоқ кишилар кечанинг яримини ухлаб ўтказиб кейин туриб кечанинг учдан бирида бедор бўлиб нафл намоз ўқисалар, Бомдод намозига қолган олтидан бирида яна ухлаб олсалар яхши бўлади. Довуд алайҳиссалом шундоқ қилган эканлар. Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб нафл рўза ва нафл намоз ана шундоқ бўлар экан. Бундан кўп қилишга урунган одам яхши қилган бўлмас экан.-

Топ рейтинг www.uz Openstat