Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх Хазратларига Хар-хил саволлар.

00:00 / 06.10.2009 | eski savollar | 785
Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамд Пайғамбаримизга Саловот ва саломлар бўлсин. Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва баракатух ҳурматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари менинг тушунмаган саволларим бор эди Шу саволларга жавоб берсангиз жуда хурсанд бўлар эдик.1-Савол:Бошқа исломий бўлмаган Давлатдан Моддий Ёрдамга келган Нарсаларни Олса бўладими? Яъни: Америкадан ёки бошқа Давлатлардан Келган ёрдамни Мусулмонлар олса бўладими?2-Савол: Бошқа Фирқага мансуб одам имомга ўтса Унга биз Эргашсак бўладими?3-Савол: Ибодат қилишни билсаЮ билганига Амал қилмаган инсонларга қандай муомила қилинади?4- Савол: Мусулмон инсон Тамаки ўсимлигини экса бўладими? Тамаки Етиштриш ҳаром Эмасми?5-Савол: Бизнинг уйга яқин ўтган йили давлат томонидан Хизбут-тахрир деб Қўриқланган масжид бор мен у масжиддан шубхаланиб Бошқа узоқроқжойга бораман. Шу ишим тўғрими? ёки масжид танлаган бўлиб қоламанми? 6-Савол:Оддий мусулмон инсон билганича Билган нарсаларини Интернетда ёки газеталарга моқола ёзиш ва шунга ўҳшаш нарсаларни қилса бўладими? (Албатта Мукаммалроқ билган одамга текшртриб)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мусулмон одамга дини рухсат берган нарса бўлса, олса бўлади.2. Қандай фирқа эканига қаралади.3. Ибодат қилишга чорланади.4. Тамакини чекиб зарар кўриш борлиги учун мумкин эмас.5. Вазиятга қарайсиз.6. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat