Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда фотиҳа қироати

00:00 / 11.10.2009 | eski savollar | 3669
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари, сизга иккита савол билан мурожаат қилмоқч эдим: 1. Муқтадий фотиҳа сурасини эҳтиёт юзасидан фитнадан холи бо'лган ҳолда махфий қироат қилса бо'ладими? 2. Ба'зида масжидларда намоз о'қиётган биродарларимизни сажда қилаётган пайтда оёқлари ердан узилиш ҳолатларини ко'риб қоламан, шундай ҳолатда намоз бузиладими ёки ё'қми? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бизнинг мазҳабда қилмаган маъқул кўрилади.2.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо ила сажда қилишга амр қилиндим; «Пешона ила, деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари ила ва кийим ва сочни йиғиштирмаслигимизга», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.Демак, инсон намозда сажда қилган вақтда мазкур аҳзолар ерга тегиб туриши лозим. Бунга алоҳида эҳтибор билан қараш керак. Баҳзи вақтларда бош кийим халақит бериб, пешона ерга тегмай қоладиган ҳоллар бўлади. Шуга ўхшаб, бурун ва оёқларнинг учи ҳам кўтарилиб қолиш ҳоллари кўп бўлади. Бу ҳадиси шарифни ўқиганимиздан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шунга амр қилганини тушуниб етиб, кейин, бунга эҳтиборли бўлишимиз керак.Шу билан бирга, кийим ва сочни намознинг ичида йиғиштириш, у ёқ, бу ёққа тортиб тўғрилаш макруҳ эканини ҳам тўла тушуниб етмоғимиз керак. Уламолар, аввал йиғиштириб олиб, кейин намоз бошлаш ҳам макруҳ, деганлар. Мисол учун, енг ва пойчаларни шимариб олиш ва шунга ўхшаш ишлар. Чунки ибодат қилганда, сажда қилганда ҳамма нарса том маънода иштирок этиши керак.Пешонанинг бир қисмини ерга қўйиш билан сажданинг фарзи адо этилган бўлади. Шунингдек, ҳеч бўлмаганда оёқларининг бир бармоғи ерга тегмоғи ҳам шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat