Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муҳитни тиклаш

18:32 / 11.01.2017 | Muhiddin | 1510

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки ҳозирги кунда кeлинларга ортиқча топшириқлар кўпайиб кeтмоқда. Аёлим қўлдан кeлганча ҳаракат қилмоқда ва уддалаябди. Баъзида бeкорга дакки эшитади. Бeайблигини айтсам ота онам мeндан хафа бўлишябди. Ажрашайлик дeсам битта ўғлим бор, уни eтим қилгим кeлмаябди, лeкин унга қараб виждоним қийналмоқда. Нима қилай? Бу саволни каналда ҳам эълон қилсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайнота ва қайнонанинг хизматини қилиш, дуоларини олиш улкан баракот ва яхшиликларга сабаб бўлади. Шундай бўлсада куёв боланинг ота-онасини хизматини қилмагани учун ажрашиш шаръан узр ҳисобланмайди. Чунки уларнинг хизматларини қилиш келиннинг зиммасига вожиб эмас. Уларни келиндан хизмат талаб қилиш ундан садақа сўраш билан баробардир. Чунки келиннинг қайнона ва қайнотага қиладиган хизматлари ҳолис яхшилик бўлиб, келин томондан уларга қилинадиган фазл-карам ҳисобланади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat