Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг рухсати

00:00 / 18.02.2013 | eski savollar | 987
Ассалому алайкум шайх жаноблари Оллох икки дунёингизни азизу мукаррам қилсин. Хазрат 1-2 йил олдини ислом.уз ёки муслимат.уз сайтидан эрнинг рухсати бўйича бир воқеани ўқигандим. Унга кўра бир саҳобий уришга кетаётганида мени рухсатимсиз кўчага чиқсанг мен сенда розиэмасан деб кетдаи. Ва шу орада уйида чопар келиб отангиз касал сизни сўрябди деб айтади шунда аёли эримни розилигини олмаганма бора олмайман деб жавоб бераоди ва иккинчи сафарда отанинг ўлди уйингизга борар экансиз деб яъан чопар келади шунда аёл бораолмайман эрим мендан рози бўлмайди деб жавоб берган экан, ва эри уришдан келгандан сўнг биргаликда ота ховлисига борган экан. Хазрат мен сизни Бахтиёр оила китобингизни сотиб олган эдим. Яқинда хотиним айтган воқеанинг ёлғон экан. Шайх хазратларинги китобларида Эр рухсат бермаса хам Аёл киши ота-онасиникига бориши мумкин. деб айтилган экан деб айтди. Бу ҳолатга жавоб бера олмадим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр шариат берган рухсатни хотинига бермай, ота онасининг зиёратини ман қилса, хотинга рухсат бор. Чунки, ота ва онага силаи раҳм қилиш фарз. Фарздан эр хотинини ва қайтаришга ҳақи йўқ. Саҳобалар ҳаётидаги гап уларнинг шахсий ишлари. Агар бошқа аёллар ҳам ўша саҳобия аёлга ўхшайман десалар ўзларининг ишлари.

Топ рейтинг www.uz Openstat