Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз бериш

18:39 / 11.01.2017 | Gulnora | 1389

Ассалому алайкум! Россиядаги дўконларнинг бирида сотувчи бўлиб ишлайман, мани хайрон қолдирадиган нарса эркаклар аёл кишидан қарз олиши кўп учрайди. Опажон 200 рубль бериб туринг бир соатдан кейин ташлаб кетаман, синглим 500 рубль беринг Худо ҳаққи кечгача олиб келиб бераман деб сўрашади. Шу кунгача олганлар биронтаси  қайтариб беришмади, аммо ҳаммаси ўзимизни мусулмон эркаклар. Уларни ҳатто танимайман, лекин пул бераман. Ахир бор нарсани йўқ дегани Аллоҳдан қўрқаман. Саволим, шунақа сўраб келувчиларга “йўқ беролмайман” деб бермасам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон ҳаёти давомида охиратига ишлаб олиш учунгина ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таолонинг дўстлари Аллоҳ таолонинг уларнинг зиммаларидаги ҳақларини яхши танийдилар ва Аллоҳ улардан талаб қилган нарсаларини энг яхшисини бериш ва гўзал тарзда адо қилишга ҳаракат қиладилар. Шунинг эвазига “Аллоҳнинг дўстлари” деган номга ва илоҳий кароматларга ҳақли бўладилар. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن النبي  صلى الله عليه وسلم   قال : بينا رجل بفلاة من الأرض ، فسمع صوتاً في سحابة : اسق حديقة فلان ، فتنحّى ذلك السحاب ، فأفرغ ماءه في حَرّة ، فإذا شَرجةٌ من تلك الشراج قد استوعبت ذلك الماء كله ، فتتبّع الماء فإذا رجل قائم في حديقته يحول الماء بمسحاته ، فقال له : يا عبد الله ، ما اسمك ؟ ، قال : فلان ، للاسم الذي سمع في السحابة ، فقال له : يا عبد الله ، لم تسألني عن اسمي ؟ ، فقال : إني سمعت صوتاً في السحاب الذي هذا ماؤه ، يقول : اسق حديقة فلان - لاسمك - ، فما تصنع فيها ؟ ، قال : أما إذ قلت هذا ، فإني أنظر إلى ما يخرج منها ، فأتصدق بثلثه ، وآكل أنا وعيالي ثلثاً ، وأرد فيها ثلثه  رواه مسلم Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бир даштда кетаётган эди, булутнинг ичидан: «Фалончининг боғини суғориб бер», деган овоз эшитди. Ҳалиги булут бориб, сувини ҳаррага – қора тошлоққа тўкди. У ёққан сувнинг ҳаммасини ариқлардан биридан оқизди.  Қарасам, бир киши боғида ҳалиги сувни белкураги билан (жўякларга) буряпти. Ҳалиги киши боғбонга: «Эй Аллоҳнинг қули! Исминг нима?», деди. У «Фалончи» деб, булут айтган исмни айтди ва: «Эй Аллоҳнинг қули! Нима учун исмимни сўраяпсан?», деди. Ҳалиги киши: «Мана бу сувни ёғдирган булутдан: «Фалончининг боғини суғор», деган овоз эшитдим, у сенинг исмингни айтди. Бу боғда қандай хайрли иш қиласан?», деди. Боғбон шундай деди: «Мен ундан чиқадиган ҳосилнинг учдан бирини садақа қиламан. Учдан бирини бўла-чақам билан еймиз. Қолган учдан бирини (уруғлик сифатида ерга) қайтараман», деди». Муслим ривояти. Зоҳиридан қаралганда чиқим бўлаётганга ўхшайди, моли камаяётган кўринади. Аслини олганда эса бу молнинг кўпайиши ва унга бараканинг ёғилишига сабаб бўлади. Унинг мисоли олмани еб ерган тушган уруғининг устидан тупроқ ташлаб қўйганга ўхшайди. Вақтлар ўтиб катта дарахт бўлиб мева берганида кейин қилган иши кўзга кўринади. Аллоҳнинг Ўз дўстларига қиладиган лутф-инъоми шуки, Аллоҳ уларнинг сарф-ҳаражатлари туфайли улардан балони дафъ қилади, ризқларини мўл-кўл қилади, уларга яхшиликни хайдаб келади. Ундай инсонлар Аллоҳнинг химоясида бўладилар. Бунга ёрқин мисол юқоридаги ҳадисдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat