Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин қариндошлар хафалашиб қолганда

18:37 / 11.01.2017 | Sardor | 1731

Ассалому алайкум! Менинг икки жуда яқин қариндошларим бир бирларидан хафа бўлиб қолишди. Сабабини аниқ билмайман, аммо онам айтишларича, бувим онамдан кечган эканлар. Орадан 2 йил ўтди, онам бувимни олдиларига бормайдилар, аммо бувим онамларни сўраб турадилар. Бир кўришишганда ораларида саломдан бошқа гап бўлмади. Шунга, азиз устозлар, онам ва бувимни қайти яраштириш учун бир диний ёли бормикан деб сизларга мурожат қилишни ўйладим. Ножоиз савол берган бўлсам, узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Онангизга Устзимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Яхшилик ва силаи раҳм” номли китобларини олиб ўқиб беринг. Одатда бу каби ишлар динимиз таълимотларидан бехабар эканликларидан содир бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat