Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат бомдод намозини ўқиш мумкинми?

09:36 / 14.05.2014 | OYBEK10 | 2092
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳазрат биз ишхонада намозларни баъзан жамоат бўлиб ўқиймиз, агар ишимиз кўпайиб кетса галма-гал ўқиб келамиз. Бу ерда фақат бомдод намозини ўқийдиганлар ҳам бор. Ҳазрат улар сўрашимни илтимос қилишди, мусофирчиликда фақат бомдод билан кифояланиш мумкинми? Кейинроқ албатта тўлиқ ўқишлик шарти билан. Бизларга бераётган ёрдамлариз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусофирчиликда фақат бомдод билан кифояланиш мумкин. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Бомдодни ўқиса, ўша намозни ўқиш фарзини адо этган бўлади. Аммо бошқа намозларнинг фарзи тураверади. Уларни ҳам вақтида ўқиш керак. Бомдодни ўқиш жуда яхши иш. Бошқа намозлар ундан осон. Уларни ҳам ўқиш керак. Ҳеч ким бирорта фарз ёки вожиб намозни ўқимай қўйса бўлади деган фатвони бера олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat