Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

16:01 / 15.01.2017 | Medina | 2906
Ассалому алайкум! Мен талабаман. Базида танишларим, дустларим карз сурашса, йук деёлмайман.  Чунки мен мухтож булганимда менга хам карз берган инсонлар бор. Узим ота-онадан йирокда пулсиз юриш кишинлигини билганим учун ва Аллох розилиги учун уларга карз бераман. Лекин карзларини вактида кайтармаётганликлари ва бу билан мени кийин ахволга солиб куйаётганларини хисобга олиб уларга карз бермасам буладими. Менга бироз насихат килсангиз. Аллох рози булсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади : وَلاَ تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلاَ تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَّحْسُورًا۝ 29. Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин. Исрофгарчиликдан қайтарилгандан сўнг ушбу оятда пулу мол сарфи аслида қандай бўлиши кераклиги баён қилинмоқда. «Қўлингни бўйнингга боғлаб олма». Яъни «Бахил бўлма». Оятда бахиллик жуда ҳам ажойиб бир тамсил ила васф қилинмоқда. Қўлини бўйнига боғлаб олган одам ҳеч қачон ҳамёнига қўл сола олмайди ва ундан пул олиб, бировга нафақа бера билмайди. Демак, бахил одам «Кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай», деб, қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда. «Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма». Яъни «Қўлингни бир йўла ёзиб, бор-йўғингни бошқаларга бериб, тугатиб ҳам қўйма». «Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин». Ўйламасдан, борини беҳуда сарфлаб, сариқ чақасиз қолган одам маломатга учрайди. Уни ҳамма маломат қилади. Нотўғри ва ноўрин тасарруфини қоралайди. Шунингдек, вақт ўтгандан кейин, унинг ўзи ҳам қилган ишига пушаймон бўлиб, ҳасрат-надомат чекади. Исломда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрда адо этилади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat