Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъатлар ҳақида

00:00 / 15.10.2009 | eski savollar | 604
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу, саволим шундан иборатки, бир намозхон биродаримнинг қо'лини ювгандан кейин қо'лини силтаб қуритишини ко'рдим, унга бундай қилиш макрулигини айтганимда (ваҳоланки бунинг макруҳлиги то'г'рисида эшитгандим), у бу нарса макруҳ эмаслигини, аксинча мен айтган нарсани тарихда о'зи аслида яҳудий бо'либ, ислом динини бузиш ниятида исломни қабул қилиб олган ва кейинчалик шайх даражасига етганидан со'нг, ҳар хил бид'ат-хурофотларга буйруқ бериб, фатво чиқарган Абдураҳмон исмли бир фосиқ кишининг айтган уйдирма ва бид'атларидан бири эканлигини айтди. бундан ташқари, мен қо'л ювгандан кейин қо'л силташ ҳо'латларини яна бир неча намозхон биродарларим орасида ҳам кузатдим. Сиздан илтимос, юқоридаги ҳолатга ойдинлик киритадиган ма'лумот берсангиз, шу Абдураҳмон исмли шахс ҳақида ҳам ма'лумот берсангиз, олдиндан улкан миннатдорчилик билдираман, Оллоҳ икки олам саодатига эриштирсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ювилган қўлни силташ макруҳлиги аниқ. Аммо мазкур асли бошқа миллатдан бўлган шахс шу гапни айтган дейиш нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat