Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

05:06 / 18.01.2017 | Муяссар | 925
Ассалому алайкум! Оллох рози бўлсин! Менинг холамлар бир отиннинг Шукру вузуъ(тахоратнинг шукри) намозини ўқиб савобини ота онангизга бағишласангиз бўлади деганини эшитибдилар.шу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нафл намозларнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таъломотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг. Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга эҳсон қилсак, ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat