Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

БУЗУК ТАСАВВУФГА ЭРГАШГАНЛАРНИНГ АКИЙДАЛАРИ ВА АМАЛЛАРИ

00:00 / 17.10.2009 | eski savollar | 4198
БУЗУК ТАСАВВУФГА ЭРГАШГАНЛАРНИНГ АКИЙДАЛАРИ ВА АМАЛЛАРИАССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!МУХТАРАМ УСТОЗ!Мен форумга аъзо булиб кирганимдан бери агар эътибор бериб караган булсангиз купрок тасаввуф ва рух тарбияси, тазкиятун нафс масалаларида купрок савол бераман. Узим хам тарикатга кизикканим боис, бу масалада амалларимиз Китоб ва суннатга мувофик булишлиги тарафдориман. Тарикатга кизикиб, пирга кул берганимдан кейин бу тоифанинг айрим эътикод ва амаллари суннатга хилоф булаётганлигини, уларнинг тарикатга кур-курона эргашаётганларини гувохи булдим ва бу тоифадан узимни четга олдим. Бу четга чикишим бу тоифадаги биродарларимдан буткул узилдим дегани эмас, мен уларни доимо Китоб ва суннатга амал килишга чорлаб келмокдаман, лекин уринишларим бекор кетмокда. Улар уз эътикодларига, устозлари ургатган амалларга махкам ёпишиб олишган. Аллох барчамизга уз рахматини ато килсин! Амийн!Якинда узимга-узим булди энди хеч ким билан тортишмайман, уларга Аллохни узи инсоф бермаса мени харакатларим бехуда эканлигини тушуниб, факат узимни тарбиям билан машгул булишга, илмни янада чукуррок эгаллашга харакат килишни максад килган эдим. Лекин якинда бир тарикатчи билан булган сухбат яна бу мавзуни кутаришимга сабаб булди.Куйида сиз азизларга шу сухбат мазмунини кискача баён килиб утмокчиман:ВИДЭОЪҲАТ.ННМ.УЗ веб сахифасига тасодифан киргандим. Чатда «СҲАЙҲ» тахаллуси остида бир тенгдош йигит кирган экан. Ёши 27 да. Уйланмаган, айтиши буйича хеч каерда ишламайди. Аслида уни исмлари билан ошкора килмокчи хам булдим, лекин буни узимга эп курмадим. У йигит Тошкентда истикомат килишини айтди. Сухбат давомида каерда ва нима иш килишини сурадим. У айтдики «уйда утириб куф-суф билан шугулланаман» деб жавоб берди. Мен сухбат жиддийлигини, ундан хазиллашмаслигини сурадим. У гапини хазил эмаслигини, чиндан хам уйида дам солиш билан шугулланишини айтди. Мен кизикиб, кандай оят ва дуолар билан дам соласиз деб сурадим. У «Ясийн» ва «Муаввизатайн» суралари хамда «Кахри кул», «Чилкоф» дуолари билан дам ураман, деб жавоб берди. Мен унга айтдимки, Ясийн ва бошка Куръон оятлари, суннатда келган дуолар билан дам солиш жоизлиги, лекин «Кахри кул», «Чилкоф» дуоларининг асли йук дуолар эканлигини, бу масаладаги уламоларимизнинг фикрларини хам унга тушунтирдим. Лекин буни тушунишни истамади, бу дуоларни Шайх Абдулкодир Жийлоний хазратлари укиганларини даъво килиб, фикрида махкам туриб олди. Бу дуоларни укиш бидъат эканлиги, уйида утириб олиб, жамиятга фойдаси тегмай шу иш билан тирикчилик килиш харом эканлигини тушунтирдим. У булса пайгамбаримиз (с.а.в)нинг сахобаларидан бирининг бир кавм бошлигини чаён чакиб олганда дам ургани хакидаги хадисни далил килиб, бу жоиз иш эканлигини айтди. Мен унга дам солиш факат суннатга мувофик булишини, бошка бидъат ишларни унга аралаштирмасликни каттик тайинладим, лекин у йигит фикридан кайтишни истамади.Бу хам майли хаммадан хам ачинарлиси мен кутарган мавзуга тааллукли тасаввуф тугрисидаги сухбат булди. У уз фикрларида катъий туриш билан бирга исломда хар хил йуналишлар борлигини айтиб, шариат, тарикат, хакикат ва маърифат деб санаб утди хамда утмиш авлиёларни, жумладан Накшбанд хазратларини хам тилга олиб утди.Унинг гапларига караганда ёшлигида унга Аллох томонидан бир илм берилган экан-у, лекин уни куролмайдиган одамлар бу илмни ундан олиб куйишган экан. Бидъат дуоларни укиб, касидахонлик килишини Аллохнинг неъмати, илми ладуний деб даъво килди. У уз сузида «Мен факат узим курган, билган, сезган нарсаларгагина ишонаман, узим билмаган, курмаган нарсани йук деб биламан» деди. Мен унинг бу акийдаси жуда хам хавфли эканлигини айтдим. Яна у курган тушини айтиб берди, тушида эшик такиллаганмиш, эшикни очса бир соколи куксига тушган кария кириб келибди, унинг оркасидан эса бадбашара бири узун буйли, бир пакана кишилар киришибди ва унга ташланишибди. У булса улар билан курашиб енгибди. Улардан бири хатто исмини хам айтганмиш. Тушидаги бу бадбашарани «ШАЙТОН» деб айтди. Бу тушини узи таъбир килиб айтадики, китобда ёзилишича, агар киши тушида Шайтонни енгса, демак у тугри йулда буларкан, демак мен Аллохнинг йулидаман, килаётган амалларим айни савоб. У яна шундай хикоя килади: «Бир куни аср намози вакти эди, хаво булутсиз, очик эди. Осмонга карасам булут пайдо булди, булутни устида худди чанада утиргандай шаклда бир махлук куринди. Кейин ёнида яна битта булут пайдо булди. У унинг канотлари булса керак. Мен курган бу махлук фаришта эканлиги аник. Яна бир оз туриб, булутлар билан ёзилган «Аллох» ва «Алхамдулиллох» сузлари ёзилиб колди».Мен ундан бирор диний китоб укиган ёки укимаганлигини сурасам, аник бир жавоб айтмади. Бирор акийда китобини укиганмисан?-деб сурадим. Акийда нима?-деб жавоб берди. Мен: Акийда – эътикод килиниши лозим булган зарур масалалар, дедим. У биламан, 5 та фарз бор, булар асосийси, деган жавобдан нарига утолмади. Бирор хадис биласанми деган саволимга, ха биламан факат керак булган пайтдагина эсимга келади, деб хадис айтишни эплолмади. Унинг гапу-сузларига караганда диний таълим курмаганлиги аник. Илм олинг биродар, Тошкентдек шахарда булсангиз, айни илм марказидасиз, биз водийда туриб, у ерларга етишимиз осон эмас, сизда эса имконият бор. Тушунмаганингизни шайх хазратларининг хузурларига бориб суранг, десам «Менга Аллохдан илми ладуний берилган» деб жавоб берди. Лекин узи бу илмни нималигини тушунмайди. Кискаси унинг даъволари хар кандай узини билган мусулмон кишини хам жигига тегиб, хафсаласини пир килади. Сухбатнинг сунггида у пирга байъат килгани, тарикатдалигини айтди. У Бувайда тумани, Оккургон кишлогида катта шов-шувларга сабаб булган пирнинг шахид булган халифаларидан бири Насруллох дода деган кишига (уларнинг кузлари кур булган экан) Тошкентга келганларида байъат килган экан. Бу илмсиз мурид билан булган сухбат менга бир ривоятни эсимга солди. Буни купчилик эшитган булса керак, Ривоят килишларича Хасан Басрий хазратларининг бир оми муриди булган экан. У бора-бора устозининг хузурига кам келадиган булиб колибди. Бундан хавотирланган Хасан Басрий унинг холидан хабар олгани борибдилар. Хузурига нега кам бораётганлигини сураганларида мурид хар куни тунда Аллохни хузурига чикиб, у билан сузлашаётганини айтибди. Шайх дебдиларки, ундай булса бугун гаплашгани чикканингда менинг хам номимни зикр килгин, дебдилар. Мурид тунда уша хол яна юз берганда устозини сузи ёдига келиб, «Хасан Басрий» деган экан, муриддан у хол батамом йук булибди. Караса бир гунгтепани устида утирганмиш. Уни хар куни гуёки Аллохни хузурига олиб чикаётган шайтон экан. Шу-шу булиб бу мурид илм олишга каттик берилиб, замонасининг машхур зотларидан булиб етишган экан. Бу бор йуги ривоят холос, лекин мен гувохи булган сухбатдаги йигитнинг холи хам шундай булиб колмаслигидан хавотирдаман. У билан сухбатни якунлаб, насихат килмокчи булдим яна. Унга купрок Куръон укишини, пайгамбаримиздан ворид булган дуоларни урганишини уктирдим. У яна саркашлик килиб, хеч кимса Куръон ва суннатни тагига етиб боролмаганки, мен етиб борсам, деб айтди. Хар гапни орасида мен Аллохдан куркаман, иймоним соглом, дерди. Аллохдан курксангиз нега Аллох ва Уни Расулини йулидан юрмайсиз, нега суннатга амал килишга харакат килмайсиз десам. Аллохни айтганини тула бажара олмайманку, суннатга кандай амал киламан, дейди. Видео Чатдан чикиб кетиш олдидан у билан яна мунозарамиз давом этишини айтдим. Лекин у мен бошка сухбатлашишни хохламаслигини баён килди. Унинг айтишича, уни йули бошка мени йулим бошка эмиш. Унга инсоф тилаган холда чатни тарк этдим. Мухтарам устоз! Азиз форум иштирокчилари! Бу бузук тасаввуф тарафдорлари ва таргиботчилари хали хам орамизда, уларнинг эътикод ва амаллари борган сари ислом шариатига ва суннатга хилоф булиб бормокда. Килаётган даъволари барча илм ахлини ташвишга солади. Ундайлар билан сузлашар эканман илм Аллохнинг улуг неъмати эканлигини, уни хаммага хам беравермаслигини англаб етдим ва Узига шукрлар айтдим. Биродарлар барчамиз бир булиб, шариатни ва суннатни тирилтирмогимиз, унга ёт окимларни кушилиб колишидан хазир булмогимиз лозим! Мухтарам устоз, шайх хазратлари юкоридаги йигитнинг холати тугрисида, яъни туш, вахм каби ва шунга ухшаш даъволари, килаётган амаллари хакида шариат ва тарикат китобларида нималар дейилган? Сизга яна бир мурожаатим тасаввуф мавзусига илгаригидан хам катта эътибор каратиш лозим. Бу сохада сиз амалга оширган ишлар нихоятда савобли булди. Айникса «Рухий тарбия» китобидан бахраманд булиб, куплаб фойдалар олмокдамиз. Юкоридаги каби китоб укишдан бегона булганлар эса хали хам уз эътикодларида юришмокда. Бу масалага купрок жамоатчилик, Узбекистон Мусулмонлари Идораси рахбарияти, уламо ва имомларимиз каттик эътибор бермокликлари керак. Масжидларда, жума маърузаларида купрок бу мавзуда алохида сухбатлар ташкил этилмоги лозим. Эътибор берадиган булсак, бу мавзуда катта ишни амалга ошираётган факат узингиз. Бошка томонларнинг харакати эса сезилмаяпти. Жамият ичидаги катта дард колиб, эътибор бошка томонларга каратилмокда. Сиздан илтимосим тасаввуф масаласини яна кенгрок тагриб ва ташвик килсангиз, бу масалада барча чораларни ишга солсангиз. Колаверса бу ишга уз шогирдларингиз ва оммаи уламоларни жалб килишингизни сурайман. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга ҳам катта ташаккур! Албатта, бу масалага эҳтибор қаратиши зарур. Биз қўлимиздан келганини қимоқдамиз. Аллоҳ Ўзи ёрдамчимиз бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat