Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Луқма

00:00 / 31.01.2013 | eski savollar | 1672
.Йошим 23дан ошган ,оилани озик овкатларини отам акам таминлайдилар.Аллох билгувчирок,уйдаги таомларни шубхали,базан харом хисоблайман.Сабаби отам ва акам бенамоз илмсиз,такво йок.Буларга тушунтира олмадим. Тижоратлигида рибо аралашиши хавфи бор.Шу шубха туфайли дуо килмай койдим.Таквоимга шикаст етган.Мени карзларим сабабли озик овкатни таминлайолмайман.Хозирда таомимни алохида узим килиб олдим.Кийнчиликлари бор .40кун булгач Аллохга дуо килмокчиман. Хазрат узимни таомимга сарифлайдиган пулни карзларимга берайми.Ёки уй овкатини емасликга такво килайми.Саволда беодоблик килган булсам узур.Илтимос хазрат хаккимзга хайрли дуо килиб койсангиз.Аллох бизни солихлардан килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало уйдаги таомлар ҳақида аниқ қарорга келиш керак. Ўзингизча тахмин билан ҳукм чиқарманг. Биладиган одамлар билан маслаҳатлашинг. Тақво қилмоқчи бўлсангиз, ўз топганингиздан енг. Қарзни егандан ортиб қолган маблағдан узасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat