Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ейиш жоизми?

11:42 / 12.02.2017 | Samiyakhan | 2692

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган савобли ишларингиздан рози бўлсин. Бир қариндошимиз Хиндистон сафарига иш юзасидан бориб турадилар ва у ердан бизга ҳадя тариқасида ширинликлар олиб келадилар (ладу ва бошкалар). Шу ширинликлар мусулмон учун ҳалолми? Улардан истеъмол қилиш жоизми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гўшт маҳсулотларини Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиб сўйилгани, сўювчи мусулмон ёки аҳли китоб(яҳудий ёки насоро) бўлгани аниқ бўлмагунича ейиш ҳалол бўлмайди. Мабодо бирорта мусулмон бўлмаган киши “шариатга мувофиқ сўйилган” деб айтса ҳам гапи қабул қилинмайди. Чунки шариат қоидасига биноан бошқа дин вакилининг диний ишларидаги гувоҳлиги ўтмайди. Мажусий ва бутпарастларнинг сўйганлари агарчи шариатимизга мувофиқ сўйишса ҳам ҳалол бўлмайди. Гўшт маҳсулотлардан бошқалари масалан сиз айтгандек ширинликлар аслида ҳалол бўлиб, унга бирор ҳаром нарсани аралаштирганлиги гувоҳлар ёки далил орқали аниқ бўлмагунича истеъмол қилиш жоиз. Хинд халқининг мусулмон бўлмаганлари молни муқаддас санайдилар ва бавл қилаётганида бавлидан идишларга олиб қўйишади. Сўнг ҳар бир тайёрлаган таомининг устига сепиб қўйишади. Бу, уларнинг эътиқодига таъаллуқли масаладир. Бирорта мусулмон Хиндистондан келтирилган ширинлик борасида эса, бирор одам “шу ширинликка молнинг бавлидан сепилганлигини ўз кўзим билан кўрдим” деб гувоҳлик бермагунича уни истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat