Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Афзал амал

00:00 / 29.10.2009 | eski savollar | 3208
Ассалому-алайкум шайх хазратлари!Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!Мен бир илтимос ва бир савол билан мурожат этмоқчиман.1.Бизни оиламиз дийндан йироқроқ десам янглишмайман.Оилада фақат мен намопз о'қиб,ислом аҳкомларига амал қиламан.Гоҳида ог'ир шароитларда ҳам.Илтимосим оила а'золаримизни дуо қилсангиз.Аллоҳ уларга ҳам буюк бахт Ҳидоят берсин!Менга бу ҳолатда қандай насийхатларингиз бор?Я'ни мен уйдалик чог'имда ҳеч ҳам дийний масала ҳусусида уларга гапира олмайман/Чунки отамдан қо'рқаман/ Аллоҳдан қо'рқаман лекин бу ҳолат бошқача...Отам мени олдин дунёвий илмни о'рганишим кераклигини айтади.Ва бунга етарлича шароит яратиб берган.жум'а намозларига ҳам отамдан яшинча бораман.Опаларим ва уни фарзандлари ҳам дунёвий,замонавий.(кийиниши)Қо'рқаман манам даюслардан бо'либ қолишдан .Насийхат қилишга ко'риб турганингиздек доим ҳам шароит ё'қ.Мен ҳали уйланмаганман.Қизлар билан гаплашмиман десам ҳам бо'лади.Дуо қилинг менга ҳам бошқа мо'мин биродарларимиз қатори Солиҳа қиз билан турмуш қуриш насийб этсин/То'йимни суннатга муофиқ қилмоқчиман.Бу ҳам бир муоммо ҳозирги икки ҳолатда.Менга ё'л ко'рсатинг.2.Жум'а намозига(масжидга) эрта боришга одатланганман.У ерда ко'пчиликни китоб мутола қилиб о'тирганини ко'раман Менам у ерда сизнинг китобларизни о'қийман.Со'рамоқчи бо'лган савволим шу ҳолатда ва бошқа ҳолатларда я'ни масжидда энг афзал амал қайси(нима)?3.Мен магистратурада о'қийман(дунёвий илм бо'йича)Лекин со'нги пайтларда э'тиқодим кучайганлиги туфайлими алҳамдулиллаҳ дийний илм олишга бо'лган иштиёқим баланд.Қаэрда бо'лсам ҳам дийний уламо олимлар бор давраларда илм о'ргансам дейман.Магистратурага киргунимча дунёвий илмни чуқур эгаллаганман!я'ни Аллоҳ берган ризқни шу илмим туфайли олмоқдаман.Ҳозирда ко'пчиликни алдаб,қизиқишим ё'қ жойда бир о'ринни банд этиб вақт о'тишга о'қишим дурустми?Бошим қотган.Ёшлигимда олмаган дийний илмни ҳозир сизнинг китобларингиздан ва дисклардан(ма'руза) о'рганмоқдаман.Устоз масаласида қандай ё'л тутай?Аллоҳ ҳаммамизни то'г'ри ё'лга ҳидоят қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аллоҳ оила аъзоларингизга, отангизга инсофу тавфиқ ва рушду ҳидоят берсин. Икки хил илм ҳам керак. Ҳар бирининг ўз ўрни бор. Вақти билан ўрганиш керак. намоз фарз бўлсаю, уни ўрганмай юрса мутлақо мумкин эмас. 2. Ҳозирги ҳолатда, китоб ўқиганингиз афзал.3. Ўқишни яхши давом эттиринг. Яқин жойдан илимли кишини топиб, шогирд бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat