Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кестириш (суннат) ҳақида

00:00 / 31.10.2009 | eski savollar | 754
Ассалому акайкум ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ. Мани ёшим 23 да ман суннат қилинмаганман (кестирилмаганман). Аллоҳга шукур Аллоҳга иймон келтирдим, ҳозир намоз о'қияпман. Савол: Суннат қилинмаган киши намоз оқиса бо'ладими? Агар кестириш керак бо'лса 23 ёшимда кестирсам зарар қилмайдими?Раҳмат.Саволим ножуя бо'лса олдиндан узур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Суннат қилинмаган одам намоз ўқиса, қабул бўлади.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat