Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Барзах ҳаёти ва қабр ҳаётининг фарқи нима

00:00 / 01.03.2007 | eski savollar | 1150
Ассалому алайкум. Устоз саволим: Барзах нима? Қабр ҳаёти билан алоқаси борми?Жавоб учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган.Ўлимдан сўнг қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида. Бу ҳақидаги гаплар ўн тўрттадан иборат бўлиб, хулосаси, руҳлар барзахда турли даражада бўлурлар: 1. Баъзи руҳлар олий тўпда, юксак иллийинда бўлади. Булар Пайғамбарлар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади. 2. Бандалар ҳақидан қарздор бўлмаган шаҳидларнинг руҳлари жаннатда хоҳлаган жойларига эркин бориб юрадиган яхши қушлар жиғилдонида бўлади. 3. Баъзи руҳлар жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Соҳибингизни жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган ҳолда кўрдим», деганлар. 4. Баъзи руҳлар қабрида ҳибсга олинган бўлади. 5. Баъзилари ерда ҳибсга олинган бўлади. 6. Баъзилари зинокор эр-аёллар таннурида бўлади. 7. Баъзилари қон дарёсида сузиб, тош ютиб юради. Буларнинг ҳаммасига суннатдан далиллар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat