Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир бўламанми?

09:02 / 17.02.2017 | jahongir86 | 991

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда, мартабангизни баланд қилсин. Менинг уйим ва оилам Наманганда, иш жойим Тошкентда, Тошкентда ижарага уйда яшайман, 1 хафтада, узоғи 15-25 кунда уйга Наманганга бориб, 4-5 кун туриб яна Тошкентга, ишга қайтаман. Тошкентдаги уйда шароит яхши, таҳорат қилиш ва намоз ўқишга хеч қанақа қийинчилик ва қаршилик йўқ. Мен Тошкентда намозларини қаср ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми ва уйига қайтганимда тўлиқ ўқийманми? Тошкентда қанча муддат ишлашим аниқ эмас, келажакда оиламни хам Тошкентга олиб келишим мумкин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тошкентга келиб, энг ками 15 кеча-кундуз туришни ният қилсангиз муқим бўласиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар 15 кеча-кундуздан бир кун кам туришни ният қилсангиз, ёлғиз ёки имом бўлиб ўқиганингизда қаср қилиб ўқийсиз. Муқим кишиларга иқтидо қилсангиз тўлиқ ўқийсиз. Наманганда муқим бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat