Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисларни ривоят қилганлар

17:39 / 17.02.2017 | Muhammadkarim | 1201

Ассалому алайкум! Кўп ҳадисларнинг сўнгида «бешаловлари ривоят қилган» ёки «тўрталовлари ривоят қилган» деган ибораларни учратамиз. Жумлада келаётган бешаловлари ва тўрталовлари саҳиҳ ҳадисларни жамлашган муҳаддисларми? Шу уломолар қайсилар ва исмлари нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган иборалар "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг асоси бўлган «Ат-тож ул-жомеъ лил-усул фий аҳадийсир-Расул» китобининг муаллифи Шайх Мансур Али Носифнинг истилоҳлари бўлиб, қуйида уларнинг шарҳини келтирамиз: "Энг яхши услубдан фойдаланиш мақсадида, ихтиёр қилган ҳадисни нақл қилишда Бухорий ёки Муслим ҳадисни ривоят қилишда бошқалар билан иштирок этган бўлишса, икковларининг лафзини ихтиёр қилдим. Агар Бухорийнинг ўзи Муслимдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Бухорийнинг лафзини олдим. Агар Муслим Бухорийдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Муслимнинг лафзини олдим. Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам шундоқ қиладилар. Чунки мазкур беш китобнинг ичида энг мўътабари Бухорий, кейингиси эса Муслимнинг китобларидир. Шунинг учун бир ҳадисни бир неча муҳаддис ўз китобида келтирган бўлса, энг яхши лафзини зикр қилиш иштиёқида Бухорий қандоқ лафз билан ривоят қилган бўлса шундоқ келтирилади-да, орқасидан «бу ҳадисни фалончилар ҳам ривоят қилган», деб қўйилади. «Агар ҳадис сунан соҳиблари томонидан ривоят қилинган бўлса, Абу Довуднинг лафзини келтирдим». Шарҳ: Чунки Абу Довуд учинчи мартабададир. Абу Довуд, Термизий, Насаийларнинг китоблари «Сунан» деб номланади. Агар Абу Довуддан бошқасидан нақл қилган бўлсам, уни баён қилдим. Кўпинча: «Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган», дедим. Агар: «Икки шайх ривоят қилган», десам, Бухорий ва Муслимни кўзлаган бўламан. Агар: «Учовлари ривоят қилган, десам, икки Шайх ва Абу Довудни, «тўртовлари», десам, аввалги уч киши ва Термизийни қасд қилган бўламан. Агар: «Бешовлари ривоят қилган», десам, мазкур тўртликка Насаий ҳам қўшилган бўлади. Агар, сунанлар соҳиблари, деган бўлсам, Абу Довуд, Термизий ва Насаийни қасд қилган бўламан. Агар бу низомдан бошқачароқ бўлса алоҳида баён қиламан. Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам худди шу йўлни тутадилар. Чунки ҳадис китобларининг ва ҳадисларнинг мартабалари тартиби ҳамма учун маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам кучли муҳаддислар ва кучли ҳадислар муқаддамга сурилади. Кучсизлари охирда қолади. Баъзи бир ҳадислар мансух бўлиб амалдан қолган бўлса, албатта, унинг носухи – амалдан қолдирган ҳадис – ундан кейин келган бўлади. Худди шу каби, баъзи бир ҳадисда бир масала мужмал – умумийроқ зикр қилиниб, бошқа бирида муфассал баён қилинган бўлади. Табиийки, бундай пайт-да олдин мужмал, кейин муфассал баёни бор ҳадис келтирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat