Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажасми ёки…

16:22 / 18.02.2017 | Obidjon | 2883

Ассалому алайкум! Бу сайтни мунтазам кузатиб бораман. Аллоҳ ишларингизни ривожини бeрсин. Ароқ нажасми? Интeрнeт тармоғидаги исми эсимда йўқ жуда кўп эшиттиришлар ва саволларга жавоблари тарқалган. Хуллас ўша инсон ароқни нажас эмас фақат ичилиши ҳаром қилинган ичимлик дeган эди. Сизларни сайтларингизда эса уни нажас дeйилган. Бунинг сабаби нима? Балки у инсоннинг мазҳаби бошқамикан? Чўчқа гўшти ва ёғлари ҳам нажас ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Нажас бу шариат нажосат деб белгилаган нарса. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади :

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача қилиб айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир», дейилган. Бундан англашиладики, «Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими?», «Ичмаса-ю, чекса нима бўлади?» каби саволлар, шунингдек, «Ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан-у, маст қилиши ҳаром экан», деганга ўхшаш «шарҳ»лар ҳаммаси ўринсиз ва мантиқсиз гаплардир.
«Қимор» аслида арабча сўз, аммо оятда айнан «қимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи – «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни қиморнинг ҳақиқий маъносига далолат қилади.
Бут ва фол очадиган чўплар ҳақида аввалги оятлар тафсирида етарли маълумотлар берилган.
Аллоҳ таоло ушбу оятда хамр тановул қилиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирмоқда. Баъзи одамлар бутга чўқинишдан қаттиқ ҳазар қиладилар, ўлиб кетса ҳам бу ишни қилишга кўнмайдилар. Аммо ароқни ичаверадилар, қиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Аллоҳ таоло бу ишларнинг барчасини қўшиб-жамлаб туриб, бир хил баҳо бермоқда:
«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир», – демоқда.
Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб:
«Бас, ундан четда бўлинг», – демоқда.
Яъни «Шоядки, ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш мўмин бандаларнинг нажот топишларига сабаб бўлса», – демоқда. ("Тафсири ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat