Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иссиқ совуқ ҳақида

00:00 / 06.11.2009 | eski savollar | 5267
Ҳурматли шайх хазратлари. Авваламбор, исломиятга қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳдан икки дунёнгизни ҳам саодатли қилишини ва хизматда давом этишингиз учун сабр-тоқат ва куч-қувват беришини сўрайман. Ушбу ўлка ва умуман ислом дунёсининг Сиздек содиқ хизматкорлари ҳар доим кўпайсин, Илоҳим. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.Менга ўзимнинг шахсий ҳаётимдаги муаммомнинг ҳал бўлишига Аллоҳнинг изни билан ёрдамингизни аямаслигингизни сўрайман:Ёшим 29да. Ҳаётимда иккита аёлим бор. Биттасига онамнинг ҳоҳиши, ўзбекчиликда қўйилган ижтимоий қонун қоидаларга риоя қилиш мақсадида уйланганман . Иккинчиси билан эса уйлангунга қадар танишганман, кейин ташлаб кетишга кўнглим (балки инсофим) йўл қўймаган . Аёлларим билан муносабатларимни ислом қонун-қоидалари доирасида бўлишини таъминлай олмаяпман, бироқ ҳар доим ушбу ҳақида Аллоҳга дуо қилиб "ҳақиқий мусулмон иккита аёлига қандай муносабатда, қандай муомалада бўлиши керак бўлса мен ҳам аёлларимга шундай муомалада, муносабатда бўлишимни таъминлагин" деб сўрайман.Аёллар орасидаги рашк уларни сеҳр ишлатиш йўли билан баъзи ёмон йўлларга бошлаши ҳаммага очиқ ойдин ва тарихда кўп кузатилган нарса. Ҳозирда аёлларимдан бири мени иссиқ-совуқ қилиб иккинчисидан совутган деган тахминим бор. Чунки, ушбу аёлим билан жинсий яқинлик қила олмай қолдим. Ҳоҳишим, истагим йўқолиб кетган. Сал нарсага аччиғим чиқиб кетади, зўрлик билан ўзимни босаман ва шунга ўхшаган нарсалар содир бўлмоқда. Бундан жуда чўчияпман. Нима қилишга бошим қотиб қолган. Оилада ҳар хил низолар келиб чиқмоқда. "Иссиқ-совуқчи"ларга боришнинг ножоизлигини биламан шунинг учун ушбу йўлни умуман миямдан чиқариб ташлаганман. Ҳар куни ётишдан олдим икки қўлимни очиб, 3 марта Қул ҳуволлоҳу ахадни, 3 марта Қул аъузи би Роббил фалақни ва 3 марта Қул аъузи би Робиннасини ўқиб қўлим етганича баданимга суркаб ётаман.Хуллас, ушбу ҳол 2-3 ойдан бери давом этиб келмоқда. Нима қилишга бошим қотиб қолган. Агар жинлар ёрдамида сеҳрланган бўлсам, ушбу сеҳрни ечишнинг исломий қандай йўллари мавжуд? Ёки ислом қоидалари асосида дам солиб, сеҳрни қайтарадиган одамлар Тошкент шаҳрида мавжудми? Ушбу ҳақида ҳар қандай маълумот мен учун жуда ҳам муҳим. Илтимос, ёрдамингизни аяманг ва дуо қилинг. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ундай одамлар бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat