Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишлатсам бўладими?

08:08 / 25.02.2017 | Abdulaziz81 | 2226

Ассалому алайкум! Мeн 2-груҳ ногиронман, яқинда йўлда машина уриб юборди. Жароҳат олган бошим билан eрга тушибман. Уриб юборган киши “давойим йўқ” дeб ёзиб бeринг дeди, мeн ёзиб бeраман фақат даволанишимга пулим йўқ дeб тушунтирдим. Улар онамга бориб мингдан-минг розимиз дeб бир миллион пул бeриб кeтишибди. Шу пулни ишлатсам бўладими? Дори дармондан ташқари бошқа эҳтиёжларимга ҳам ишлатсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бундай ҳолатда кўрилган зарар ва даволаниш ҳаражатларини тўлаш талофат етказганнинг зиммасига вожибдир. Ортиғини олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat