Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрига итоат қилиш

10:06 / 04.03.2017 | Afzalbek | 1526

Ассалому алайкум! Бир дўстим қўшни аёл билан уришиб қолди ва дўстимни ўша аёл бир икки мартта тарсаки билан уриб юборди. У ерда дўстимни аёли ҳам бор эди. Шунда дўстим қўшни аёлга қўл кўтара олмай хотинига “сен ҳам уни урасан, бўлмаса талоғингни бераман” деди. Кейин дўстимни хотини қўшни аёлни урди. Агар дўстимни хотини эрини айтганини қилмаганда талоқ тушиши мумкинмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат, инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзга жуда катта қадр қиймат ва аҳамият берган. Эркак аёлнинг бағишладим ва қабул қилдим деган гапи билан икки бегона бўлган шахслар бир бирига маҳрамга айланадилар. Шунингдек оғиздан чиққан сўзнинг ўтган ва келаси замонда бўлиши билан ҳам ҳукмлар ўзгаради. Сиз айтган суратда “талоғингни бераман” дейиш ваъда бериш ҳисобланади. Ваъдасига вафо қилса талоқ тушади, агар вафо қилмаса талоқ тушмайди. Яъни талоқ қилса тушади қилмаса тушмайди. Агар “талоғингни бердим” шаклида айтганида эди, аёли қўшни аёлни урмаса орага талоқ тушган бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat