Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшхотинлик, кундош ҳақида

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 4812

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Менда бир масала пайдо бўлди. Исломий оиладан қиз олган эдим. Ота-онаси уйланишимдан олдин қизимиз исломда катта бўлган, ислом бўйича яшайди, деб катта ваъда беришган эди. Мана турмуш қурганимизга икки йил бўлди,бир ёшли ўғлимиз бор. Мен аёлимга анчадан бери суннатга мувофиқ яна уйланмоқчи эканимни айтардим. У рози бўлди, ҳатто ўзи ҳам аёл қидирди. Мен уйлансам бева, фарзанди бор, қийналганини оламан, чиройи эмас, иймонли эътиқодли бўлса бўлди . Алҳамдуллилаҳ худди шунақаси учради, эри ўлган, беш ёшли ўғли бор, унақа чиройли ҳам эмас, лекин иймони билан гўзал аёл. Мен аёлимга айтдим, улар кўришишди, гаплашди, аёлимга ёқди, яхши экан, эътиқодлари зўр экан, уйланинг деди. Мен ўйлаб кўр, бу осон иш эмас, сабр қиласанми, дедим. У ҳа, деди, сабр қиламан фитна қилмайман, Аллоҳга қасам, уйланинг, деди. Мен онамга тушунтириб, розиликларини олиб, тўй кунини белгиладим. Никоҳ тўйига уч кун қолганда аёлим, уйланманг, сабр қилолмайман деди. Аммо кеч бўлган эди, мен ваъдага вафо қилиб уйландим. Биринчи кунданоқ уйда фитналар бошланди. Хотиним менга талоқ беринг, мен унақа яшолмайман ёки уни талоғини беринг, деяверди. Мен адолотлат қиляпман. Бир  кун униси билан, бир кун буниси билан. Унга унақа қилма, худодан қўрқ ,сен рози бўлгансан, бориб гаплашгансан, уйланинг дегансан, дедим. Аёлим жаҳл қилиб, ота-онасиникида 3-4 кун туриб келди. Келди-ю, яна жанжалдан бошим чиқмай қолди. Унга қанча гапирмайин, фойдаси бўлмади. Унга бу уйланишим суннат юз ўгирмагин, уни ёмонламагин, талоқ сўрашга ҳаққинг йўқ, дедим. Барчаси бефойда. Талоғини берай десам, ўғил фарзандимни ўйлаяпман. Агар у кетса, ўғлим нима бўлади, уни қўйгим йўқ. Лекин у агар кундоши ҳомиладор бўлса, мен билан ажрашишини ва ўғлимни ўзи билан олиб кетишини айтмоқда. Бу зулм-ку. Менга маслаҳат беришингизни сўрайман. Агар у кетиб қолса, ўғлимни ўзим билан олиб қолсам бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Бола ёш бўлса ва аёл бошқа эрга тегмаса, уни аёл билан бўлиши бор. Қолгани ўзингизнинг шахсий ишингиз. Шуни билиб қўйингки, кўпхотинлик мажбурий иш эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat