Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илму амал

12:07 / 04.03.2017 | ShoxDiyor | 1234

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, мени анчадан бери ишларим юришмай қолди, гўёки омад мендан юз ўгиргандай. Қандай ишга қўл урмай номаълум сабаб билан амалга ошмаяпти. Қайсидир номақбул ишим учун каффоротдурда ёки Аллоҳнинг менга юборган синовидир деб сабр қилишда давом этиб, шу кунгача келдим. Кутилмаганда аёлим сизни қариндошларингиздан бири фолбинга бориб ишингизни боғлатиб ташлабди, уйдан чиқмайдиган қилиб қўйибди деб қолди. Аёлимнинг амакисини аёли фолбинлик экстрасеанслик қилиб туради. Аллоҳга шукур имкон қадар 5 вақт намоз ўқийман. Мен фолбинга ишонмайман бирор марта фолбинга бориб фол очдирмаганман, лекин ҳақиқатни гапирадиган бўлсам уйдан чиққим келмайди. Кўчага чиқимоқчи ёки бирор жойга бормоқчи бўлсам кўксимда бир куч уйга қайтаради. Жуда мураккаб аҳволда қолдим. Сизлардан илтимос менга тўғри йўл кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Топ рейтинг www.uz Openstat