Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш ҳақида

18:02 / 27.10.2023 | Gulzoda | 335

Ассалому алайкум! Университетда қизларнинг ўқишига диний томондан қандай қаралади? Бу уларнинг оила олдидаги бурчларига зид келадими ёки улар фақат мадрасалардагина ўқиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дунёда ҳеч қандай дин ҳам сиёсат ҳам жамият ҳам Ислом диничалик илмга тарғиб қилмаган. Ислом илм дини, кўринг Қуръонни илк оятлари ҳам илмга чақирув билан нозил бўлган. Муслима аёлларни дунёвий илмларни эгаллашни ва соҳасининг мутахассиси бўлиб ишлашни динимиз қўллаб қувватлайди. Ҳатто баъзи аёлларга хос бўлган касбларни аёлларга ўрганишни фарз қилади. Муслималар ўқишлари ва соҳанинг мутахассиси бўлиб ишлашлари ва бошқа муслималарни ҳам ўқитишлари керак. Фақат буларни шариат доирасида қилиш керак. Шариат эса эркаклардан талаб қилгани каби улардан ҳам биргина нарсани талаб қилади, яъни тақво қилиш - ҳаромдан қўл урмаслик ва зиммадаги фарзларни бажариб бориш. Номаҳрамлар билан ношаръий муносабатларга ўтмасинлар ва авратларини сақласалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat