Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз бермоқчи бўлганда қўшиб беришни сўраш

10:03 / 05.03.2017 | Мансуржон | 893

Ассалому алайкум! Умрингиз, илмингиз зиёда бўлсин. Менинг бир дўстим 2006-йили устахонада 40000 сўмдан ижарада ишлар эди. 3 ой ижара пулини тўлаб, 4-ойга тўлай олмади. Шунда Россиядан унга иш таклиф бўлиб қолди. Ижарачига бориб “мен Россияга кетяпман, бориб келганимдан кейин берсам майлими” деб сўраганда “Ҳа албатта” деган экан. Орадан 11 йил ўтибди, энди бориб ижара пулини берай деса 40000 сўмга рози эмас экан. У “1000000 сўм берасиз” дебди. Дўстим неча пул берса тўғри бўлишини сиз азизлардан сўраб илтимос қиламиз. Олдиндан раҳмат


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 2006-йилда 40.000 сўм неча грамм тиллога тўғри келган бўлса, ўшанча тиллонинг қийматини бериши вожиб. Қуйидаги линкда келган мақолани ўқинг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/237-pulning-adrsizlanishi-bilan-bo-li-masalalar-echimi

Топ рейтинг www.uz Openstat