Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ФОРЭХ (пул бозори) да ишлаб топилган пул харом эмасми?

00:00 / 13.11.2009 | eski savollar | 1338
Ассалому алейкум Шайх Хазратлари !Бу мавзуда , яъни Форех (валютный рынок) бозорига оид саволлар берилган экан. Лекин бизда хали бу савдони купчилик яхши тушунмайди. Мен Форех да маълум тажрибага эга инсон сифатида сизга бир савол б-н мурожат килмокчи эдим. Бундан олдин тушунарли булиши у-н бу бозор хакида кискача ва асосий принципларини айтиб утсам. Форех бозори айнан бир ерда жойлашмаган у дуненинг хар бир минтакасида (Америка,Япония,Европа каби) мавжуд.Бу бозорда асосан пул (лекин кимматбахо металлар б-н хам, масалан олтин) савдоси амалга оширилади. Бунда Форех да ишлаетган ишчи (трейдер) бир валютани бошка валютага нисбатан сотади еки сотиб олади. Бунда албатта ишчи техник ва фундаменталь анализларга асосланган холда бу ишни амалга оширади. (Бу анализлар фолбинликка кирмайдими деган саволни беришган экан жавоб кирмайди дейилибди. Мен хам шу хакда уйлардим ва жавобни топдим) Форех бозори дуневий микесда булгани у-н ундаги савдо-сотик глобал тармок оркали , аникрок айтганда интернет тизими оркали амалга оширилади. Форех бозорида савдо килиш у-н брокер компаниялари сизга бу хукукни беради. яъни улар сизнинг пулингизни Форех бозорига олиб чикиб бериб у ерда савдо килиш у-н имконият яратиб беради. Албатта бунда улар уз хизмат хакларини олишади (хамма брокер компанияларида условиялар турлича) лекин уларнинг асосий даромади валюталар олиниш ва сотилиши орасидаги фаркдан (яъни улар сотиб олишида арзонрок , сотишда кимматрок сотилишидан) фойда куришади. Ишчи шу нарсаларга рози булган холда шу брокерлик компанияси хизматидан фойдаланади. Биз биламизки савдони асосий шартларидан бири икки тараф розилиги. Энди мен узимдан келиб чиккан холда гапираман. Мен шундай брокерлик компаниясининг узимизда расмий очилган фирмасида ишлайман, яъни трейдерлик киламан. Бунда мен уз пулимни шу компанияниг узига бераман ва улар уз навбатида менга ФОРЭХ бозорига олиб чикишади. Фойдани олишда хам шундай мен курган фойдани шу компания менга тулайди. Бунда олувчи ва сотувчи бир-биридан мутлако рози (яни мен ва компания)Мен аввалги шунга ухшаш саволдан шуни англадимки пул тулаб олаетган ва сотаетган бир-бирларини куриб турган холда булишлари керак экан, яъни кулма кул булишлиги шарти. Менинг холатим хам деярли шундай назаримда, лекин бу бозор дуневий микесда булгани у-н сал мукаммалрок куринишга эга. Улар мен килган ишни назорат килиб борадилар ва шу харакатларим билан ишлаб топилган пулнинг айни микдори келишув асосида таксимланади.Асосий саволим ва мени кийнаетгаен савол шуки бу ишдан килаетган даромадим халолми еки харом?еки бу кандай аталади ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингиз тушунибсиз, агар савдо қўлма қўл бўлса, ҳалол бўлади. Яъни, сотиб олинган нарсани харидор қўлига олиши шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat