Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатир 14-оят

07:39 / 09.03.2017 | Behzod | 825

Ассалому алайкум! “Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гап эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас” (Фотир сураси 14 оят).
Ҳурматли устозлар, Аллоҳ  таоло бу оятда кимларга нисбатан айтгган?
Илтимос тафсирини қисқа бўлсада тушунтириб берсангизлар Аллоҳ  учун. Устоз Шайх Ҳазратлар раҳимаҳуллоҳнинг “Тафсири Ҳилол” китобларини олиб ўқишга имкониятим йўқ, мени тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Жавоб учун Аллоҳ  рози бўлсин сизлардан!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

إِن تَدْعُوهُمْ لَا يَسْمَعُوا دُعَاءكُمْ وَلَوْ سَمِعُوا مَا اسْتَجَابُوا لَكُمْ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكْفُرُونَ بِشِرْكِكُمْ وَلَا يُنَبِّئُكَ مِثْلُ خَبِيرٍ۝

14. Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Мабодо эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ҳеч ким сенга ўта хабардор Зот каби хабар бера олмас. Одамлар тузукроқ тафаккур юритмай туриб, турли нарсаларга илтижо қиладилар, уларга топинадилар. Сал бўлса ҳам ўйлаб кўрсалар, ҳақиқатни тушуниб етар эдилар. Эй мушриклар! «Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар». «Худо»ларингиз лойдан, тош ва ёғочдан ўзингиз ясаб олган ҳайкаллар бўлса, қандай ҳам эшитсин?! Агар ўша «худо»ларингиз, ўзингизга ўхшаган одам ёки бирор бошқа эшитиш қобилияти бор жонивор бўлиб, сизнинг дуоингизни эшитсалар ҳам, жавоб бера олмайдилар. Эҳтиёжингизни қондиролмайдилар. Ҳа, «Мабодо эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар». Ахир улар бор-йўғи сизга ўхшаш бир инсон бўлса, қандай қилиб сизнинг дуоингизга жавоб берсинлар, дуода сўраган нарсангизни ато қилсинлар?! Уларнинг бу дунёдаги ҳоллари шу. Аммо, улар бизга қиёмат куни манфаат беради, деб юрган бўлсангиз, билиб қўйинг, «Қиёмат куни эса сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар». Қиёмат куни Аллоҳ «Анавиларга «Бизга ибодат қилинглар!» деб сизлар айтганмисизлар?» деган мазмунда сўраганида, улар инкор этадилар. «Роббимиз, биз уларни ўзимизга ибодат қилишга буюрганимиз йўқ», – дейдилар. «Ҳеч ким сенга ўта хабардор Зот каби хабар бера олмас». Ҳа, ҳеч ким сенга ҳамма нарсадан ўта хабардор Аллоҳдек, бунга ўхшаш хабарларни бера олмайди. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat